Январь-июль ойларида жисмоний шахслар томонидан сотилган чет эл валютаси миқдори 2,5 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 50 фоизга ёки 842 млн долларга ошди, дея хабар берди Марказий банк матбуот хизмати.

Жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган валюта ҳажми эса 2 млрд долларга тенг бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баробар ошди (2019 йилнинг мос даврида — 686 млн доллар).

Июль ойида аҳоли томонидан хорижий валютани сотиш ҳажми 321 млн долларни (июнь ойида 345 млн доллар), харид ҳажми — 311 млн долларни (323 млн доллар) ташкил этди.

Марказий банк.