Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 25 август кунидан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 16,16 сўмга кўтарилиб, 10 262,87 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 28,07 сўмга арзонлади ва 12 105,06 сўмга баҳоланмоқда;
  • 1 Рубль 3,34 сўмга тушди ва 137,31 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта доллар курси 15 сўмга қимматлаб, жами 10 246 сўмни ташкил қилганди.