Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 18 август кунидан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 15 сўмга кўтарилиб, 10 246,71 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 74,04 сўмга қимматлади ва 12 133,13 сўмга баҳоланмоқда;
  • 1 Рубль 2 сўмга юқорилади ва 140,65 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта доллар курси 22 сўмга қимматлаб, жами 10 231 сўмни ташкил қилганди.