Марказий банкнинг маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи олтин-валюта захиралари ҳажми йил бошидан 5,6 млрд долларга кўпайиб, 1 август ҳолатига 34,7 млрд долларга етди.

Шулардан, валюта активлари 13,6 млрд долларни (январь ойидан бошлаб +1,1 млрд доллар), қуйма шаклидаги монетар олтинлар — 20,7 млрд долларни (+4,4 млрд) ташкил этади.

Соф олтин-валюта захиралари январь ойидан бери 5,3 млрд долларга ўсиб, 33,9 млрд долларга етди.