Иқтисодиёт

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
11 ноябр 2021, 17:57

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 16,74 сўмга кўтарилиб, 10 732,04 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.

Ўзбекистонда Qiwi Uzbekistan электрон пулларнинг чиқарилишига рухсат берилди
11 ноябр 2021, 15:38

Ўзбекистонда Qiwi Uzbekistan электрон пулларнинг чиқарилишига рухсат берилди

Марказий банк Ўзбекистонда «QIWI Uzbekistan» электрон пулларнинг чиқарилишига рухсат берди. «Капиталбанк» томонидан мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти сифатида электрон пулларни чиқариш фаолияти йўлга қўйилади.

«Зарубежнефть» Jizzakh Petroleum компаниясининг улушини сотиб олмоқчи — ОАВ
11 ноябр 2021, 13:56

«Зарубежнефть» Jizzakh Petroleum компаниясининг улушини сотиб олмоқчи — ОАВ

«Зарубежнефть» Jizzakh Petroleum компаниясининг улушини сотиб олишни муҳокама қилмоқда, дея хабар берди «Коммерсантъ». Россиянинг давлат компанияси минтақада нефть ва газ қазиб олиш бўйича кластер шакклантирмоқчи.

Пахта-тўқимачилик кластерлари пахта етиштириш ва териш учун имтиёзли кредитлар олиши мумкин
11 ноябр 2021, 12:07

Пахта-тўқимачилик кластерлари пахта етиштириш ва териш учун имтиёзли кредитлар олиши мумкин

2022 йил ҳосилидан пахта етиштириш ва йиғим-теримини Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштиришнинг янги тартиби жорий этилади. Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги пахта-тўқимачилик кластерлари ва элита уруғчилик хўжаликлари имтиёзли кредит олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон хом ашё манбаси бўлиб қолмоқчи эмас — Шухрат Вафаев
10 ноябр 2021, 17:17

Ўзбекистон хом ашё манбаси бўлиб қолмоқчи эмас — Шухрат Вафаев

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Шухрат Вафаев Германиядаги анжуманда «Ўзбекистоннинг амбициялари хом ашё манбаси бўлиб қолишдан кўра кенгроқ» эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мамлакат глобал етказиб бериш занжирларида юзага келган бўшлиқларни тўлдириш учун ишлаб чиқариш ва қайта ишлашнинг бир қисмини ўзига олиши мумкин.

«Фақат ички бозорга йўналтирилган маҳаллийлаштиришдан маъно йўқ» — Шуҳрат Вафоев
10 ноябр 2021, 16:50

«Фақат ички бозорга йўналтирилган маҳаллийлаштиришдан маъно йўқ» — Шуҳрат Вафоев

Германияда бўлиб ўтган анжуманда Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ва ўзбек контейнер кранларининг сифати масаласи кўтарилди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Шуҳрат Вафоев фақат ички бозорга йўналтирилган маҳаллийлаштириш ҳақида гапиришдан маъно йўқ эканлигини тан олди. «Биз бунга ўзимизнинг аччиқ тажрибамиздан ҳам, ўша пайтда импорт ўрнини босиш билан шуғулланган бошқа Лотин Америкаси давлатларининг тажрибасидан ҳам амин бўлдик», — деди у.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
10 ноябр 2021, 16:17

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 35,21 сўмга кўтарилиб, 10 715,30 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Сабзи нархлари 4−5 баробаргача арзонлашди — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
10 ноябр 2021, 16:11

Сабзи нархлари 4−5 баробаргача арзонлашди — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ноябрь ойида сабзининг нархи 2021 йил июнь ойи билан таққослаганда 4−5 баробаргача арзонлашди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг прогнозларига кўра, нархлар 2022 йил баҳори — кутиладиган янги ҳосилга қадар шу даражада сақланиб қолади.

«Ўзбекнефтгаз» $700 млн миқдорида дебют еврооблигацияларини муваффақиятли жойлаштирди
10 ноябр 2021, 11:25

«Ўзбекнефтгаз» $700 млн миқдорида дебют еврооблигацияларини муваффақиятли жойлаштирди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ўз тарихида илк бор Лондон фонд биржасида 700 млн АҚШ доллари миқдоридаги еврооблигацияларини 7 йил муддатга 4,75% ставкада муваффақиятли жойлаштирди. Халқаро облигациялар 120 дан ортиқ Буюк Британия, АҚШ, Германия, Европа хамда Осиё мамлакатлари инвесторлари орасида тақсимланганлиги айтилмоқда.

Сув танқислиги туфайли ГЭСларда ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 25 фоизга камайган
10 ноябр 2021, 09:48 1

Сув танқислиги туфайли ГЭСларда ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 25 фоизга камайган

Ўзбекистонда сув сатҳининг пастлиги туфайли гидроэлектр станциялари унумдорлиги 23 фоизга камайди, бу эса мамлакатнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишларга олиб келди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги.

COVID-19 га қарши кураш харажатлари 3 трлн сўмдан 4,3 трлн сўмга етказилди
9 ноябр 2021, 22:54

COVID-19 га қарши кураш харажатлари 3 трлн сўмдан 4,3 трлн сўмга етказилди

Эпидемиологик вазият ёмонлашганлиги сабабли COVID-19 га қарши кураш тадбирлари учун ажратиладиган маблағлар миқдори қайта кўриб чиқилди ва кўзда тутилган 3 трлн сўмдан 4,3 трлн сўмга етказилди. Қўшимча маблағлар республика бюджетидан ажратиб келинмоқда.

Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми асосий даромад манбаи ойлик иш ҳақи эканини маълум қилди
9 ноябр 2021, 20:42

Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми асосий даромад манбаи ойлик иш ҳақи эканини маълум қилди

Марказий банк ўтказган сўровномада қарийб 70 фоиз иштирокчи даромадларининг асосий манбаи ойлик иш хақига тўғри келишини таъкидлади. 28 фоиз респондент жамғармалари 1 ойгача, 16 фоизи 1−3 ойга етишини маълум қилган бўлса, 42 фоиз қатнашчи дамғармалари мавжуд эмаслигини билдирди.

Юрак-қон томир касалликларини даволаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади — президент
9 ноябр 2021, 17:07

Юрак-қон томир касалликларини даволаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади — президент

Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йилдан 40 ёшдан ошган барча фуқаролар йилига камида бир марта манзилли скринингдан ўтказилишини маълум қилди. Юрак-қон томир касалликлар аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри юритилади. Туманлардаги ҳар бир маҳаллада «гипертония саломатлик мактаблари»ни ташкил этилади.

Бир ҳафтада аукцион орқали 9,4 млрд сўмлик авторақамлар сотилди
9 ноябр 2021, 16:57

Бир ҳафтада аукцион орқали 9,4 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

1 — 7 ноябрь кунлари онлайн аукцион орқали жами 9,4 млрд сўмлик 3663 та авторақам сотилди. Шунингдек, биржа савдолари орқали жами 1 трлн 442,3 млрд сўмлик товар ресурслари сотилган.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
9 ноябр 2021, 16:51

Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,91 сўмга пасайиб, 10 680,09 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.

Бухорода электромобиллар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда
9 ноябр 2021, 12:05

Бухорода электромобиллар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Бухоро вилоятида электромобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа Кореянинг Songuo Mobility Innovation компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади. Лойиҳа қиймати 1 млрд 210 млн долларга тенг.

Барча соҳаларда Германия тажрибасини жорий этиш режалаштирилмоқда — Шавкат Мирзиёев
9 ноябр 2021, 10:41

Барча соҳаларда Германия тажрибасини жорий этиш режалаштирилмоқда — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимидаги нутқида Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиши ва барча соҳаларда Германия тажрибасидан фойдаланиш бўйича режалар ҳақида гапирди. «Нима учун мен Карл Марксни кўп ўрганаман?.. Қандай инқирозларга дуч келишидан қатъи назар, таълим бор, билим бор, илм бор. Илм натижасида, мана, Германиянинг иқтисодиёти инқирозда қанчалар тик турибди», — дея таъкидлади президент.

iFly Airlines`га Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш вақтинча тақиқланди
9 ноябр 2021, 10:24

iFly Airlines`га Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш вақтинча тақиқланди

«Ўзавиация» агентлиги Россиянинг iFly Airlines авиакомпаниясининг Ўзбекистонга парвозларига вақтинчалик тақиқ қўйди. Аввалроқ компания агентликдан тегишли рухсатнома олмасдан туриб авиачипталарни сотган.

Йил бошидан буён давлат активларини хусусийлаштиришдан 420 млн доллардан ортиқ даромад келиб тушди
9 ноябр 2021, 09:25 1

Йил бошидан буён давлат активларини хусусийлаштиришдан 420 млн доллардан ортиқ даромад келиб тушди

Йил бошидан буён Ўзбекистонда 4,5 трлн сўмлик (420 млн доллардан ортиқ) 619 та давлат активлари сотилди. 2022 йилда 32 та йирик объектни давлат улуши билан сотиш, «Ўзсаноатқурилишбанк»ни хусусийлаштириш режалаштирилмоқда.

Долларнинг расмий курси пасайди
8 ноябр 2021, 16:16

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,26 сўмга пасайиб, 10 693 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг