Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 11 ноябрдан кучга киради.

  • 1 АҚШ доллари 35,21 сўмга кўтарилди ва 10 715,30 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 23,67 сўмга кўтарилди ва 12 406,17 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 1,11 сўмга кўтарилди ва 151,55 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,91 сўмга пасайиб, 10 680,09 сўмни ташкил қилганди.