Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 10 ноябрдан кучга киради.

  • 1 АҚШ доллари 12,91 сўмга пасайди ва 10 680,09 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 20,32 сўмга кўтарилди ва 12 382,50 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,67 сўмга кўтарилди ва 150,44 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,26 сўмга пасайиб, 10 693 сўмни ташкил қилганди.