Иқтисодиёт

2021 йилда Ўзбекистон 809 дона электромобиль импорт қилган
26 январ 2022, 11:36

2021 йилда Ўзбекистон 809 дона электромобиль импорт қилган

2021 йилда Ўзбекистонга қиймати 16,9 млн долларга тенг бўлган 809 та электромобиль импорт қилинган. Уларнинг 90% Хитойдан олиб келинган. Электромобиллар импорти 2020 йилга нисбатан 679 тага ёки 6,2 бараварга ошган.

Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 140-ўринни эгаллади
25 январ 2022, 14:04

Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 140-ўринни эгаллади

Transparency International халқаро ташкилотининг 2021 йил учун Коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистон 2020 йилга нисбатан 6 поғонага юқорилаб, 180 давлат ичида 140-ўринни эгаллади. Ташкилотнинг ёзишича, сўнгги ўн йил ичида 131 мамлакат коррупцияга қарши сезиларли муваффақиятга эриша олмаган.

Молия вазирлиги рақобат ва бизнес қарорларига таъсир қилувчи имтиёзларни бекор қилишни таклиф қилмоқда
25 январ 2022, 11:42

Молия вазирлиги рақобат ва бизнес қарорларига таъсир қилувчи имтиёзларни бекор қилишни таклиф қилмоқда

Халқаро молия институтларининг кредитлари ҳисобига товарлар олиб киришда назарда тутилган солиқ имтиёзлари бекор қилиниши мумкин. Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновнинг фикрича, улар Ўзбекистонда бизнес қарорларини қабул қилиш ва рақобат муҳитига таъсир қилади.

Ҳукумат қарорлари, ота-оналарнинг маълумоти ва даромади, боладаги билим олишга рағбат — таълимдаги тенгсизликнинг илдизи қаерда?
25 январ 2022, 10:49

Ҳукумат қарорлари, ота-оналарнинг маълумоти ва даромади, боладаги билим олишга рағбат — таълимдаги тенгсизликнинг илдизи қаерда?

Таълимни юқори босқичга кўтариш ва малакали кадрлар тайёрлаш учун мамлакатда таълимни ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсатининг ўзи етарли эмас. Юқори академик кўрсаткичларга эришишда институционал омиллардан ташқари, ота-онанинг маълумоти ва даромад даражаси, улар томонидан болаларга ажратилган вақт, оилавий муҳит ҳамда боладаги таълим олишга бўлган рағбат ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Иқтисодчи Муқаддамхон Саидрасулова — таълимдаги тенгсизликка таъсир қилувчи омиллар ҳақида.

Ўзбекистонда «Газпромбанк» ваколатхонаси аккредитация қилинди
24 январ 2022, 19:50

Ўзбекистонда «Газпромбанк» ваколатхонаси аккредитация қилинди

Марказий банк «Газпромбанк» (Россия Федерацияси) ваколатхонасини аккредитация қилди. Ваколатхона банкнинг Ўзбекистонда халқаро бизнесини ривожлантиришга кўмаклашиш, амалга оширилаётган ташаббус ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилгани айтилди.

Алишер Усмоновнинг USM ҳолдинги шўба корхонаси «Оҳангаронцэмент» акцияларининг 98,6 фоизини сотиб олди
24 январ 2022, 19:14

Алишер Усмоновнинг USM ҳолдинги шўба корхонаси «Оҳангаронцэмент» акцияларининг 98,6 фоизини сотиб олди

Алишер Усмоновнинг USM ҳолдингига қарашли компания томонидан ташкил этилган Akkermann Cement CA «Оҳангаронцэмент» акцияларининг 98,6 фоизини сотиб олди. «Бу ерда олинадиган барча фойда Ўзбекистонда қолади ва республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилади», — деди Akkermann Cement компанияси директорлар кенгаши раиси Антон Селявко.

«Бозорга катта миқдорда сохта валюта чиқиб кетган» — МБ раиси
24 январ 2022, 18:58

«Бозорга катта миқдорда сохта валюта чиқиб кетган» — МБ раиси

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистон бозорига «катта миқдорда сохта валюта чиқиб кетгани» ҳақида хабар берди. Банкоматлар сохта купюраларни фарқламагани боис, уларнинг фаолияти вақтинча чекланган. Нурмуратов, шунингдек, хусусий валюта айрибошлаш шохобчаларига доир ўз қарашларини ҳам билдириб ўтган.

Афғонистон трансафғон темир йўлининг йўналишини тасдиқлади
24 январ 2022, 18:00

Афғонистон трансафғон темир йўлининг йўналишини тасдиқлади

«Толибон» ҳукумати Ўзбекистонни Покистон портлари билан боғлайдиган Мозори Шариф — Кобул — Пешовар темир йўл йўналиши Бағлон ва Бомиён орқали ўтишини маълум қилди.

2026 йилгача дори ишлаб чиқариш ҳажми 3 баробарга оширилади
24 январ 2022, 16:33

2026 йилгача дори ишлаб чиқариш ҳажми 3 баробарга оширилади

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўйича президент фармонига кўра, 2026 йилгача дори воситаларини ишлаб чиқаришни 3 баробарга ошириш вазифаси белгиланди. Шунингдек, маҳаллий маҳсулотлар ички бозорнинг 80 фоизини эгаллаши кўзда тутилмоқда. Фармацевтика соҳасида режалаштирилган муҳим ўзгаришлар ҳақида.

Долларнинг расмий курси пасайди
24 январ 2022, 16:26

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 20,02 сўмга пасайиб, 10 825 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пастлади. Ушбу ўзгаришлар 25 январдан кучга киради.

Ойбек Турсунов «Капиталбанк» афилланган шахслар рўйхатидан чиқарилди
24 январ 2022, 11:17

Ойбек Турсунов «Капиталбанк» афилланган шахслар рўйхатидан чиқарилди

Президентнинг куёви, тадбиркор Ойбек Турсунов «Капиталбанк»нинг афилланган шахслар рўйхатидан чиқарилди. 2021 йилнинг ноябрь ойи бошида у ушбу банкдаги улушини 50 фоизга ошириб, афилланган шахслар рўйхатига кирганди.

Энергия ресурслари нархларини эркинлаштириш — «кун тартибимизда» — Мамаризо Нурмуратов
21 январ 2022, 23:35 1

Энергия ресурслари нархларини эркинлаштириш — «кун тартибимизда» — Мамаризо Нурмуратов

Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов энергия ресурслари тарифларини либераллаштириш масаласи «кун тартибидаги масала» эканлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бозор нархларига ўтишни Қозоғистондаги вазият билан таққослаб бўлмайди.

МБ 1000 сўмлик купюраларни тангаларга алмаштиришни режалаштирмоқда
21 январ 2022, 18:22

МБ 1000 сўмлик купюраларни тангаларга алмаштиришни режалаштирмоқда

Марказий банк 1000 сўмлик янги банкнотларни муомалага чиқариш ниятида эмас. Купюрани тангаларга алмаштириш режалаштирилмоқда, дея маълум қилди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов. Ҳозирда 1000 сўмлик купюралар деярли муомаладан чиққан — 2021 йилда уларнинг нақд пул таркибидаги улуши 1,4 фоизгача камайди.

Cobalt 2021 йилда Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиль бўлди
21 январ 2022, 17:43 1

Cobalt 2021 йилда Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиль бўлди

2021 йил давомида Қозоғистонда 29 мингдан ортиқ Chevrolet машиналари харид қилиниб, компания мамлакат бозорида энг кўп машина сотган брендга айланди. Қозоғистонликлар кўпроқ Cobalt (14605) ва Nexia (10809) автомобилларини харид қилишган.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
21 январ 2022, 17:08

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 9,95 сўмга кўтарилиб, 10 845,02 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам юқорилади. Ушбу ўзгаришлар 24 январдан кучга киради.

2021 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 16%га ўсди
21 январ 2022, 16:30

2021 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 16%га ўсди

2021 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2020 йилга нисбатан 16%га ўсиб, $42,1 млрдни ташкил этди. Экспорт ҳажми 10%га ошиб, $16,6 млрдга етган бўлса, импорт 20,4%га ўсиб, $25,46 млрдни ташкил этди. Саноат товарлари экспорти олтин экспортидан ўзиб кетди.

«Пандемия бўлмаганида имтиёзли кредитлардан воз кечган бўлардик» — Мамаризо Нурмуратов
20 январ 2022, 21:04

«Пандемия бўлмаганида имтиёзли кредитлардан воз кечган бўлардик» — Мамаризо Нурмуратов

2021 йилдан Ўзбекистонда имтиёзли кредитлаш сиёсатини бекор қилиш режалаштирилган эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли бу режаларни кейинга суришга тўғри келди, деди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов. Унинг сўзларига кўра, ўтган йили имтиёзли шартларда кредитларнинг 24,6 фоизи берилган ва бу 2018 йилга нисбатан 2 баробар камдир. Шу билан бирга, имтиёзли кредит портфели таркибида муаммоли кредитларнинг улуши юқори даражада қолмоқда.

МБ асосий ставкани 14 фоиз даражасида сақлаб қолди
20 январ 2022, 16:13

МБ асосий ставкани 14 фоиз даражасида сақлаб қолди

Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. МБда ўтган йили инфляцияни юзага келтирган асосий омиллар озиқ-овқат ва энергия-ёқилғи маҳсулотлари нархларининг сезиларли даражада ўсиши эканлиги таъкидланди. «Инфляцион жараёнлар йил сўнгида ноаниқликлар ва пандемик хатарлар фонида нархларга узоқроқ муддат давомида босим яратиши мумкин», — дейилади регулятор хабарида.

«Бу — ўлимнинг бошланиши». Маҳаллий ишлаб чиқарувчи — гўшт импортига ҚҚС ва божнинг бекор қилиниши ҳақида
20 январ 2022, 15:25

«Бу — ўлимнинг бошланиши». Маҳаллий ишлаб чиқарувчи — гўшт импортига ҚҚС ва божнинг бекор қилиниши ҳақида

Ҳукумат бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт импорти ва сотувида ҚҚСнинг нол ставкасини 30 апрелгача узайтиришни режалаштирмоқда. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар Jizzax Organic ва Promeat чорвачилик ва гўшт етиштириш соҳасида аҳволнинг қандай кечаётгани, ҚҚСдан озод қилиш қандай оқибатлар ва хавф-хатарларга олиб келиши, гўшт нархи ошишининг олдини олиш учун қандай муқобил ечим таклиф қилишлари ҳақида сўзлади.

2021 йилда «Ўзбекнефтгаз» тизимида 717 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланди
20 январ 2022, 10:08

2021 йилда «Ўзбекнефтгаз» тизимида 717 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланди

«Ўзбекнефтгаз» жамияти тизимида 2021 йилда ўтказилган ўрганишлар натижасида жами 717,9 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Шундан 91,9 млрд сўм камомад ва ўзлаштиришлар, 57,8 млрд сўм жамиятга зарар, 219,9 млрд сўм бошқа хато ва камчиликларни ташкил қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг