Ўзбекистон Марказий банки 24 январдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини эълон қилди.

  • 1 АҚШ доллари 9,95 15,00 сўмга кўтарилди ва 10 845,02 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 1,53 сўмга юқорилади ва 12 297,17 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,14 сўмга ошди ва 141,68 сўмга тенг бўлди.

Аввалроқ, долларнинг расмий курси кетма-кет икки кун кўтарилиб, 10 835,07 сўмга етганди.

Маълумот ўрнида, Ҳисоб палатасининг 11 январь куни эълон қилган прогнозига кўра, жорий йилда доллар курси 11 300 сўмгача кўтарилиши мумкин.