Иқтисодиёт

Ўзбекистонга чартер рейсларни амалга оширувчиларга тўланадиган субсидия миқдори камайтирилди
17 январ 2022, 13:32

Ўзбекистонга чартер рейсларни амалга оширувчиларга тўланадиган субсидия миқдори камайтирилди

Президент фармони билан 2022 йилда бошқа мамлакатлардан чартер рейсларни ташкил этувчи туристик компаниялар ва авиаташувчиларга ҳар бир хорижий сайёҳ учун тўланадиган компенсация миқдори камайтирилди.

Офшор компаниялар «Оҳангаронцэмент» заводидаги акциялари сотилишини эълон қилди
15 январ 2022, 14:47

Офшор компаниялар «Оҳангаронцэмент» заводидаги акциялари сотилишини эълон қилди

Кипрнинг Lamanka Enterprises Limited ҳамда Буюк Британиянинг Виржиния оролларидаги Giacinttar Limited компаниялари «Оҳангаронцэмент» заводидаги улушлари сотувга чиқарилганини маълум қилди. Акциялар пакети 1,88 трлн сўмга баҳоланмоқда.

2022 йилда маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш учун жами 12,5 трлн сўмлик кредит ва субсидиялар ажратилади
15 январ 2022, 13:50

2022 йилда маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш учун жами 12,5 трлн сўмлик кредит ва субсидиялар ажратилади

Президент видеоселектор йиғилишида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари одамларни тадбиркорлик ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариши лозимлигини таъкидлади. Ушбу мақсадларга эса шу йилнинг ўзида 10 трлн сўм имтиёзли кредит ва 2,5 трлн сўм субсидия ажратилади, ҳар бир маҳаллага ўртача 1,3 млрд сўмдан тўғри келади.

Долларнинг расмий курси пасайди
14 январ 2022, 18:17

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,07 сўмга пасайиб, 10 839,97 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган янги ИЭС фойдаланишга топширилди
14 январ 2022, 17:24

Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган янги ИЭС фойдаланишга топширилди

Тошкент вилоятида Туркиянинг Aksa Enerji компанияси томонидан қурилган 240 МВт қувватли янги иссиқлик электр станцияси электр энергиясини етказиб беришни бошлади.

2021 йилда онлайн аукцион орқали қарийб 300 млрд сўмлик авторақамлар сотилди
14 январ 2022, 17:02

2021 йилда онлайн аукцион орқали қарийб 300 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz вебсайтида 2021 йил давомида 298,8 млрд сўмлик 139,4 мингдан зиёд авторақамлар онлайн-аукционлар орқали сотилди. Авторақамларнинг 48 фоизи Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида харид қилинган.

«Капиталбанк» банкоматлари иши вақтинча тўхтатилади
14 январ 2022, 12:28

«Капиталбанк» банкоматлари иши вақтинча тўхтатилади

«Капиталбанк» банкоматлари фаолияти хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича техник ишлар олиб борилиши муносабати билан вақтинча тўхтатилади. Банкоматлар босқичма-босқич март ойининг ўрталарига қадар ўчирилади. 2021 йил 1 декабрь ҳолатига мамлакатдаги барча банкомат ва инфокиоскларнинг 25 фоизи «Капиталбанк»га тегишли.

Хонадонларда балиқ етиштирувчиларга 81 млн сўмгача кредит ажратилади
14 январ 2022, 11:19

Хонадонларда балиқ етиштирувчиларга 81 млн сўмгача кредит ажратилади

Балиқ етиштириш бўйича Жиззах тажрибаси ҳар бир вилоятда жорий этилади. 1 февралдан хонадонида балиқ етиштирувчилар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинади, уларга ажратиладиган кредит БҲМнинг 300 баравари — 81 млн сўмгача оширилади. Қолаверса, уларнинг ер ҳамда мол-мулк солиғи 50 фоизга қисқартирилади. Шу асосда 2022 йилда бутун республика бўйича 700 минг тонна балиқ етиштириш мақсад қилинган.

Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 6,2 фоизга ўсди — Жаҳон банки
13 январ 2022, 14:46

Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 6,2 фоизга ўсди — Жаҳон банки

Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсишини 6,2 фоизга баҳолади. 2022 ва 2023 йилларда иқтисодий ўсиш мос равишда 5,6 фоиз ва 5,8 фоиз бўлиши кутилмоқда.

Афғонистонга электр етказиб бериш ИЭСдаги муаммолар туфайли вақтинча қисқарди
13 январ 2022, 13:32

Афғонистонга электр етказиб бериш ИЭСдаги муаммолар туфайли вақтинча қисқарди

Таллимаржон ИЭСдаги носозликлар туфайли Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. 13 январь куни эрталабга келиб электр таъминоти тикланди, дея хабар қилди Афғонистон энергетика компанияси.

Давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича рейтинг жорий қилинади
13 январ 2022, 12:33

Давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича рейтинг жорий қилинади

1 февралдан бошлаб 26 та давлат ташкилот ва органларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтинг жорий қилинади. Рўйхатдан 11 та вазирлик, 4 та давлат қўмитаси, 7 та агентлик ва 4 та ҳокимият ўрин олган ва уларнинг фаолияти 5 та индикатор асосида баҳоланади. 1 июлдан эса рейтинг барча давлат ташкилотларида жорий қилинади.

2022 йилда экспорт ҳажмини 14 млрд долларга етказиш ҳисоб-китоб қилинган
13 январ 2022, 10:56

2022 йилда экспорт ҳажмини 14 млрд долларга етказиш ҳисоб-китоб қилинган

2021 йилда Ўзбекистонда 10 млрд доллардан ортиқ хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, 12 млрд долларлик маҳсулот ва хизматлар экспорт қилинди. 2022 йилда экспорт ҳажмини 14 млрд долларга етказиш ҳисоб-китоб қилинган.

Тошкентда радар ўрнатиш мумкин бўлган 69 та ҳудуд аукционда 20,99 млрд сўмга сотилди
12 январ 2022, 17:10

Тошкентда радар ўрнатиш мумкин бўлган 69 та ҳудуд аукционда 20,99 млрд сўмга сотилди

Тошкентдаги радар ва камералар ўрнатиш мумкин бўлган 69 та объект онлайн аукционда сотилди. Бошланғич баҳоси 306,45 млн сўм бўлган объектларнинг умумий нархи 68,5 баробарга ошиб, 20,99 млрд сўмга етган. Энг қиммат ҳудуд 750,06 млн сўм — бошланғич қийматидан 277,8 баробар қимматга сотилди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи кун кўтарилди
12 январ 2022, 16:41

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи кун кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 5,15 сўмга кўтарилиб, 10 860,17 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Аэропортларда йўловчиларни рўйхатдан ўтказишнинг янги тизими жорий этилмоқда
12 январ 2022, 15:44

Аэропортларда йўловчиларни рўйхатдан ўтказишнинг янги тизими жорий этилмоқда

Ўзбекистондаги аэропортларда йўловчилар ва багажни рўйхатга олишнинг янги тизими босқичма-босқич жорий этилади. Биринчи бўлиб Наманган аэропорти мазкур тизимни жорий этишни бошлади.

2021 йилда жами 9,8 трлн сўмга яқин ипотека кредитлари ажратилган
12 январ 2022, 14:46

2021 йилда жами 9,8 трлн сўмга яқин ипотека кредитлари ажратилган

2021 йилда тижорат банклари томонидан 59,5 мингдан зиёд фуқарога қарийб 9,8 трлн сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган. Охирги 5 йилда эса аҳолига жами 35,6 трлн сўм миқдорида шу турдаги кредитлар берилган. Шунингдек, ипотека кредитлари қолдиғи 35,8 трлн сўмга етган.

2022 йилда қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича 10 та битим имзоланади — Энергетика вазирлиги
12 январ 2022, 13:20

2022 йилда қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича 10 та битим имзоланади — Энергетика вазирлиги

2022 йилда вилоятларда умумий қуввати 1900 МВт бўлган 8 та қуёш фотоэлектр станциялари, Қорақалпоғистон Республикасида эса 1700 МВт бўлган шамол электр станцияларини қуриш бўйича лойиҳа битимлари имзоланади. Жорий йилнинг I чорагида Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

НКМКнинг 2021 йилдаги соф фойдаси 11,3 трлн сўмни ташкил қилди
12 январ 2022, 12:19

НКМКнинг 2021 йилдаги соф фойдаси 11,3 трлн сўмни ташкил қилди

«Навоий кон-металлургия комбинати»нинг 2021 йилдаги соф фойдаси 12,7 фоизга ўсиб, 11,3 трлн сўмни, ишлаб чиқариш ҳажми эса 54,25 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкент шаҳрининг 2022 йилги бюджети тасдиқланди. Маблағлар қаерларга йўналтирилади?
11 январ 2022, 18:25

Тошкент шаҳрининг 2022 йилги бюджети тасдиқланди. Маблағлар қаерларга йўналтирилади?

Пойтахт Кенгаши томонидан 2022 йилги Тошкент шаҳри ва унинг туманлари бюджети 6,04 трлн сўм миқдорида тасдиқланди, бу ўтган йилга нисбатан 48,5 фоизга кўпроқ. Бюджет даромадларининг асосий манбаи юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан тушумлар бўлиб, 2,3 баробарга ошади. Иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчиларнинг йўқотишларини субсидиялашга 732,2 млрд сўм, «Обод маҳалла» дастури учун 500 млрд сўм йўналтирилади.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
11 январ 2022, 17:16

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 15,00 сўмга кўтарилиб, 10 855,02 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг