Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 17 январдан кучга киради.

  • 1 АҚШ доллари 12,07 сўмга пасайди ва 10 839,97 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 29,02 сўмга пасайди ва 12 420,44 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 27,9 сўмга пасайди ва 142,48 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 8,13 сўмга пасайиб, 10 852,04 сўмни ташкил қилганди.