2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши, Жаҳон банки октябрь ойида прогноз қилганидек, 6,2 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Жаҳон банкининг «Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари» ҳисоботининг январь сонида келтириб ўтилган (пдф).

Жаҳон банки, шунингдек, 2022 ва 2023 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши мос равишда 5,6 ва 5,8 фоизни ташкил этишини прогноз қилмоқда.

2021 йил декабрь ойида президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда 2021 йилда ЯИМ ўсиши 7 фоиз, саноатда — 9,5 фоиз, хизмат кўрсатишда — 9,5 фоиз, қурилишда — 6 фоиз, қишлоқ хўжалигида — 4 фоизни ташкил этгани маълум қилинган эди. Шунингдек, инфляция даражаси 10 фоиздан паст бўлганлиги таъкидланган.

2022 йилда ЯИМ ва саноат ўсишини 7 фоиздан ортиқроққа ошириш кўзда тутилмоқда.