Фонд биржаси маълумотларига кўра, «Оҳангаронцэмент» цемент заводининг асосий акциядорлари ўзларининг улушларини сотишини эълон қилди.

13 январь куни Кипрнинг Lamanka Enterprises Limited компанияси 4,14 млн дона (заводнинг умумий акцияларининг 84,3 фоизи) сотилишини эълон қилди, уларнинг қиймати 1,61 трлн сўм — ҳар бир акция 390 минг сўмдан. 2021 йилнинг май ойи охирида офшор компания акциялар пакетини 557,68 млрд сўмга сотиб олган эди.

Британиянинг Виржиния оролларидаги Giacinttar Limited компанияси 271 млрд сўмга 694,9 минг дона (14,1 фоиз) акцияларини сотишни режалаштирмоқда.

Икки компаниянинг сотувга қўйилган умумий акция пакети (98,36%) 1,88 трлн сўмга баҳоланмоқда.

10 январь куни «КорпИнфо» Telegram-каналида Akkermann Cement CA «Оҳангаронцемент»га аъзо бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди, чунки компанияни ҳам, заводни ҳам бир киши бошқаради. Ушбу компания ягона таъсисчи — Akkerman Cement томонидан ташкил этилган. Мазкур таъсисчи компания эса Алишер Усмоновга тегишли USM Holdings активлари рўйхатида мавжуд.

2021 йил 28 декабрь куни Қозоғистон фуқароси Юрий Александрович Усольцев Оҳангаронцемент" бош директори бўлди (бундан олдин директор Геннадий Куликов эди). 8 январь куни Akkermann Cement CA заводнинг аффилланган шахслари рўйхатига киритилди.

«Оҳангаронцемент» ҳақида

«Оҳангаронцемент» заводи XX аср ўрталарида ташкил этилган. 1970 йилда завод, 1980 йилда ишлаб чиқариш бирлашмасига айланди. 1994 йилда завод хусусийлаштирилиб, акциядорлик жамиятига айлантирилди. Узоқ вақт давомида корхонанинг асосий эгаси Zeromax бўлган, 2006 йилда эса Россиянинг «Евроцемент» компанияси унинг 75,5% улушини сотиб олган. Кейинчалик бу улуш 83,9 фоизгача оширилган.

Spot нашрининг ёзишича, 2014 йилда корхонада муаммолар юзага келган — ҳозир тугатилган Давлат рақобат қўмитаси 1994 йилдаги хусусийлаштиришни ноқонуний деб топишни талаб қилган. Тошкент вилояти хўжалик суди заводнинг мол-мулки ва банкдаги ҳисоб рақамларини мусодара қилган. Бундан ташқари, компания қўшимча солиқ тўлаши керак эди. Бир неча суд муҳокамалари ва апелляциялардан сўнг томонлар ўзаро муаммоларни ҳал қилишга муваффақ бўлган.

2020 йилда Россиянинг энг йирик цемент ишлаб чиқарувчиси «Евроцемент» қарзлари учун Сбербанк назоратига ўтди ва сотувга қўйилди.

«Оҳангаронцемент» 2020 йилда Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилардан бири бўлган ва бозорда ҳукмронлик қилувчи компаниялар қаторига киради. 2021 йилнинг тўққиз ойида комбинатнинг соф фойдаси 188,8 млрд сўмни, 2020 йилнинг тўққиз ойида 187,1 млрд сўмни ташкил этди.

Январь ойи бошида Кипр United Cement Group «Қизилқумцемент» давлат акцияларини 1,89 трлн сўмга (175 млн долларга яқин) сотиб олди, бу ҳам бозорда ҳукмронлик қилувчилардан ҳисобланади. Ушбу офшор компания «Қувасойцемент» ва «Бекободцемент»га ҳам эгалик қилади.