30 декабрь куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши томонидан 2022 йил учун шаҳар ва унинг туманлари бюджети 6,04 трлн сўм миқдорида тасдиқланди, бу 2021 йил учун қабул қилинганидан 1,97 трлн сўмга (+48,5 фоиз) кўпдир. E-Qaror порталида Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев имзолаган асосий молиявий ҳужжат эълон қилинди.


Кўрсаткичлар
2021
2022
1.
Ялпи ҳудудий маҳсулот, млрд сўм
89 105
120 068
2.
Ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиш суръати, %
11
7,5
3.
Саноат маҳсулотларининг ўсиш суръати, %
6,3
6,3
4.
Хизмат кўрсатиш соҳасининг ўсиш суръати, %
12,6
30,1
5.
Чакана товар айланмасининг ўсиш суръати, %
7,3
8,5

Прогнозга кўра, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 7,5 фоизга — 120 триллион сўмгача, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми — 6,3 фоизга, хизмат кўрсатиш соҳаси — 30,1 фоизга, чакана савдо ҳажми — 8,5 фоизга ўсиши кўзда тутилмоқда.

2022 йил учун Тошкент шаҳри шаҳар бюджети даромадлари прогнози

минг сўм


Кўрсаткичлар
2021
2022
Ўсиш, %
Жами
2 924 431 471
4 428 730 322
51,4
1 .
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи
135 271 350
213 889 050
58,1
2 .
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
271 980 450
373 331 100
37,3
3 .
Бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ
93 034 437
374 434 000
4 баробар
4 .
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ
313 565 912
728 836 000
2,3 баробар
5 .
Юридик шахслар ер солиғи
419 733 154
586 846 000
39,8
6 .
Айланмадан олинадиган солиқ
662 286 746
586 846 000
-11,4
7 .
Давлат божи
415 485 200
513 919 900
23,7
8 .
Жарималар
151 507 000
256 094 000
69,0
9 .
Давлат ташкилотларининг соф фойдасидан даромад
51 263 222
181 290 000
3,5 баробар
10 .
Йиғимлар
410 304 000
520 771 000
26,9
11
Хусусийлаштириш

100 000 000

12
Бошқалар

11 573 272

Пойтахт бюджети туманларни ҳисобга олмаганда 4,43 трлн сўмни ташкил этади, бу ўтган йилга нисбатан 52,3 фоизга кўпдир. Бюджет даромадларининг асосий қисми юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича тушумлар ҳисобига — 728,8 млрд сўм ёки 16,4 фоизга (ўтган йили 313,5 млрд сўм) тўғри келади.

2022 йилда солиқ ставкаси 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтирилганига қарамай, солиқ солинадиган база учун минимал қиймат (Тошкент шаҳрида — 1 квадрат метр учун 2,5 миллион сўм) жорий этилиши ҳисобига тушумлар 2,3 баробарга ошади (ДСҚ раҳбари бунинг қандай амалга оширилишни тушунтирди).

Бюджет даромадларининг иккинчи асосий манбаи айланма солиғи ташкил этади — 586,8 млрд сўм (662,3 млрд сўм), тушумлар ҳажми 11,4 фоизга камаяди. Кейинги ўринда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи — 567,7 млрд сўм (419,7 млрд сўм), 35,2 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, давлат божлари тушумларининг 513,9 млрд сўмгача (+36,6 фоиз) ва жарималарнинг — 256,1 млрд сўмгача (+69 фоиз) ўсиши прогноз қилинмоқда.

Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ сотишдан бюджетга 374,4 млрд сўм ёки 2021 йилга нисбатан 4 баробар кўп акциз солиғи тушиши режалаштирилган.

Жорий йилда яна бир тушум манбаси — хусусийлаштириш бўлиб, 100 млрд сўм даромад келтириши кутилмоқда.

2022 йилда шаҳар бюджетининг (туманлардан ташқари) харажатлари 4,43 трлн сўм миқдорида прогноз қилинмоқда.

Хусусан, Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси кредитини қоплаш учун тўловлар давом эттирилади. Бунинг учун 2020 йилда 66,4 млрд сўм, 2021 йилда 71,3 миллиард сўм ажратилган бўлса, жорий йилда 69 млрд сўм йўналтирилиши режалаштирилган. Меҳмонхона қурилишига 205 млн доллар, жумладан, Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими ҳисобидан 100 млрд сўм кредит ажратилган. Меҳмонхонани хусусийлаштириш режалаштирилган.

Пенсионерларнинг метрополитенда соат 10:00 дан 16:00 гача ва максимал тарифларда (президентнинг 2021 йил 16 октабрдаги ПҚ-5260-сон қарорида назарда тутилган харажатларни ҳисобга олган ҳолда) текин ҳаракатланишидан кўрилган зарарларни қоплаш учун 116,5 млрд сўм ажратилади. 2021 йилда пенсионерлар учун бепул ҳаракатланиши атиги 9,7 млрд сўмни ташкил этган.

Жамоат транспортининг йўқолган даромадларини (транспорт карталаридан фойдаланиш ҳисобига), шунингдек, максимал тарифлар ва юкларни ташиш ва хизматлар кўрсатиш бўйича йўқотишларни қоплаш учун 150 млрд сўм (259 млрд сўм) ажратилди.

«Обод маҳалла» дастурига Ўзбекистон президенти томонидан 500 млрд сўм тақсимланиши кўзда тутилган. Ушбу дастурга яна 500 млрд сўм йўналтирилади.

Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарувчиларнинг аҳолига иссиқлик таъминоти хизматлари учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида кўрган йўқотишларини субсидиялаш учун 732,2 млрд сўм йўналтирилди, бу 2021 йилга нисбатан 68,5 фоизга кўпдир. Эслатиб ўтамиз, эндиликда Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларга иссиқлик таъминоти хизматларининг тартибга солинадиган тарифлари Франциянинг Veolia компанияси тақдим этган ҳисоб-китобларга кўра, халқ депутатлари шаҳар кенгаши қарори билан 1 майга қадар тасдиқланади.

Кўп қаватли уйлардаги лифтларни таъмирлаш ва янгилаш учун 85,5 млрд сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган. 2021 йил бошида Монополияга қарши курашиш қўмитаси кўп қаватли уйларда лифтларни таъмирлаш ва ўрнатишда «Технопарк»нинг (таъсисчиси Тошкент ҳокимлиги) монополияcига қарши чиққан эди.

2022 йилги Тошкент шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетлари даромадлар ва харажатлар прогнозлари


Туманлар ва шаҳарлар номи
2021 йилдаги даромадлар
2022 йилдаги даромадлар
Ўсиш, %

Жами
4 068 619 422
6 044 667 322
148,6
1 .
Тошкент шаҳри
2 924 431 471
4 428 730 322
151,4
2 .
Шайхонтоҳур тумани
113 478 813
157 083 389
138,4
3 .
Учтепа тумани
112 433 967
151 349 771
134,6
4 .
Чилонзор тумани
115 028 625
158 073 167
137,4
5 .
Миробод тумани
78 071 851
106 959 437
137,0
6 .
Мирзо-Улуғбек тумани
120 444 100
167 272 601
138,9
7 .
Яккасарай тумани
71 682 198
93 582 311
130,6
8 .
Олмазор тумани
133 887 069
191 683 639
143,2
9 .
Яшнобод тумани
117 351 315
165 547 012
141,1
10 .
Сергели тумани
99 362 927
116 779 544
117,5
11 .
Бектемир тумани
36 421 372
53 191 928
146,0
12 .
Юнусобод тумани
139 740 575
187 102 989
133,9
13 .
Янгиҳаёт тумани
6 285 139
67 311 212
1071,0

2021 йилда туманлар орасида Юнусобод энг кўп даромад олган бўлса, бу йил энг кўп даромад Олмазор туманида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Туманлар бюджетларига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари

Фоиз ҳисобида

Туманлар номи
Айланмадан солиқ
Якуний истеъмолиларга бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализацияси қилишдан солиқ
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ
Юридик шахслар ер солиғи
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун
солиқ

1
Шайхонтоҳур тумани
28 (олдин 15)
20 (100)
8 (10)
8 (10)
100
2
Учтепа тумани
28 (33)
84 (100)
9 (10)
9 (10)
100
3
Чилонзор тумани
28 (30)
20 (100)
6 (10)
7 (10)
100
4
Миробод тумани
28 (5)
11 (50)
6 (5)
10 (5)
100
5
Мирзо-Улуғбек тумани
28 (31)
96 (100)
10 (10)
10 (10)
100
6
Яккасарай тумани
28 (11)
14 (80)
5 (10)
6 (10)
100
7
Олмазор тумани
28 (34)
100 (100)
28 (20)
31 (20)
100
8
Яшнобод тумани
28 (10)
55 (70)
9 (10)
7 (10)
100
9
Сергели тумани
28 (15)
30 (70)
7 (10)
10 (10)
100
10
Бектемир тумани
28 (10)
10 (10)
6 (5)
7 (5)
100
11
Юнусобод тумани
28 (18)
72 (100)
7 (10)
10 (10)
100
12
Янгиҳаёт тумани
28 (10)
83 (100)
10 (10)
10 (10)
100

Ҳужжат билан давлат солиқларидан ҳудудий бюджетларга ажратмаларнинг янгиланган стандартлари тасдиқланди. 2022 йилда деярли барча солиқлардан ажратмалар улуши камаймоқда.