Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Наманган вилоятлари юқумли касалликлар шифохоналаридан бир нафардан, жами 3 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Беморлар Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Тузалганлардан бир нафари 6 ёшли қизалоқ Нукус шаҳридан, яна бир нафари 33 ёшли эркак Андижон шаҳридан ҳамда яна бир нафар 46 ёшли аёл Наманган шаҳридан бўлиб, барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган.

Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 171 нафарга етди.