Хориждаги 73 нафар Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус касаллигига чалиниш ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Авазбек Ҳожиметов брифингда маълум қилди.

18 апрель кунги маълумотга кўра, Россияда 42 нафар, АҚШда 11 нафар, Қозоғистон ва Грецияда 6 нафардан, Покистонда эса 5 нафар ўзбекистонликларда коронавирус аниқланган.

Австрия, Арманистон, БАА, Исроил, Корея Республикаси, Таиланд, Туркия ва Япония мамлакатларида 1 нафардан Ўзбекистон фуқароси инфекцияни юқтириб олган.

Ушбу беморлар ва уларнинг яқинлари мазкур мамлакатлардаги Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари билан алоқада бўриб туришганлиги, уларга зарур консуллик ҳуқуқий ёрдамлари кўрсатилаётганлиги айтилган.