17 апрель куни соат 23:00 га кўра, Ўзбекистонда коронавирус аниқланган ҳолатлар сони 1405 тага етди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Жума куни 56 та янги тасдиқланган ҳолат ҳақида хабар берилди, бир кун олдин эса улар сони 47 та эди. Бугунгача 156 киши тузалди, 4 киши вафот этди.