Қорақалпоғистон юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 3 нафар бемор бутунлай соғайди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Беморлар республика соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг 1 нафари Тошкент шаҳридан бўлиб, Тошкент-Қўнғирот йўналишидаги йўловчи поездда Қорақалпоғистонга борган. Икки нафари эса Нукус шаҳридан ота-бола бўлиб, касалликни коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган.

Ўзбекистонда 17 апрель куни 27 нафар бемор тузалиб, жами коронавирусдан соғайган беморлар сони 156 нафарни ташкил этмоқда.