Республика махсус комиссиянинг қарорига кўра, чекловчи тадбирлар (карантин) ҳамда коронавирус инфекцияси таркалишига карши киритилган кучайтирилган тартиб 10 майга қадар узайтирилди.

Олдинроқ, карантин тадбирлари 20 апрелгача давом этиши маълум қилинган эди.

«Республика ҳудудида коронавирусга қарши комплекс чора-тадбирлар ва энг асосийси масъулиятни чуқур ҳис қилган аҳоли томонидан ўзини яккалаш ҳаёт тарзига ўтганлиги ва „ижтимоий масофаланиш“ тамойилига амал қилиши аниқ самара бермоқда», — дейилади хабарда.