Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва Ўзбекистон ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги «омикрон» штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиблар белгиланди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.

Унга кўра, аҳоли саломатлигини таъминлаш ҳамда мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадида фуқароларга янги 2022 йил байрами тадбирларини имкон қадар оила даврасида ўтказиш тавсия этилди.

Олдинроқ Ўзбекистон 10 та давлат билан халқаро авиақатновларни тўхтатди. Шунингдек, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Исроил, Италия, Миср ва бошқа айрим давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётганлар ўн кун давомида мажбурий уй карантини ёки ўз ҳисобларидан меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.