18 ноябрда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 297 753 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 151 648 нафарни,
  • 2-босқич эмланганлар 92 292 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 53 813 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатда жами 30 млн 889 минг 942 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 16 млн 153 минг 695 нафарни,
  • 2-босқичда эмланганлар 9 млн 707 минг 050 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 5 млн 029 минг 197 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Тошкент вилояти (43 401 доза), Фарғона вилояти (37 417 доза), Cамарқанд вилояти (32 794 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 75,3 фоизни ташкил қилмоқда.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботиржон Қурбонов 2021 йилнинг июнгача мамлакат аҳолисининг 60 фоизигачасини эмлаш режалаштираётганини маълум қилган эди.

Аввалроқ, 1 ноябргача Ўзбекистон аҳолисининг 70 фоизини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилган эди.