Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 700 кишидан ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фарғона вилоятида 22 нафар бемор, Хоразм вилоятида 16 нафар, Қорақалпоғистонда 10 нафарва Тошкент шаҳрида 2 нафар бемор бутунлай соғайишди. Барча тузалган беморлар соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилган.

Соғайганларнинг 19 нафари чартер рейс орқали Туркиядан, 16 нафари Россиядан, 1 нафари Мисрдан ва яна 1 нафари Прага шаҳридан келишган бўлиб, карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, улар вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Қолган беморлар коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтирган.

Ҳозирга қадар бир кун ичида 86 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 707 нафарни ташкил этмоқда.