Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков Тошкентда коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар аҳволи ҳақида маълум қилди.

Жумладан, Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанаётган 117 беморнинг 32 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 74 бемордан 2 нафарининг аҳволи оғир.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 145 бемордан 45 нафарида пневмония клиник белгилари бор, 5 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти.