Наманган вилоятида 4 нафардан, Жиззах вилоятида эса 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор буткул соғайди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Улар реабилитацияга ўтказилди.

Наманганда соғайганларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Вилоятда шу пайтга қадар 57 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 61 нафарга етди.

Жиззахдан тузалиб чиққан беморлар (эркак) жиззахлик бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан аввал 1 нафар фуқаро соғайиб чиққан эди. Эндиликда ушбу икки нафар билан вилоятдаги коронавирусга чалинган барча беморлар тўлиқ соғайиб чиқишди.

Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 810 нафарни ташкил этмоқда.