Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 26 апрель куни Ўзбекистонда яна 24 нафар беморнинг коронавирусдан соғайганини маълум қилди.

Жумладан, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидан 7 нафардан, Бухоро ва Андижон вилоятларидан эса 5 нафардан жами 24 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар буткул соғайди. Улар вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шундай қилиб, якшанба куни жами 82 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 789 нафарни ташкил этмоқда.