25 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1836 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Бош давлат санитария назоратчиси Нурмат Отабеков сўзларига кўра, ҳозирда Тошкентдаги учта тиббиёт муассасасида 314 киши даволанмоқда, улардан 77 нафарида клиник пневмония белгилари мавжуд.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 103 бемор даволанмоқда, 30 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 2 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 66 бемордан 2 нафарининг аҳволи оғир.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 145 бемордан 47 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 3 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти.

Ҳозирги вақтга келиб, 85 минг фуқаро карантин муддатини стационар ва уй шароитида ўтаяпти, деди Нурмат Отабеков.

Коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони ҳозирда 621 кишини ташкил этмоқда. Саккиз киши ҳаётдан кўз юмган.

Маълумот учун, АҚШдаги Жонс Хопкинс университетининг сўнгги маълумотларига кўра, ҳозирда дунё бўйлаб 2,79 миллиондан зиёд одамларда коронавирус инфекцияси аниқланган. Бундан 781 382 нафари инфекциядан соғайган, 195 920 нафар бемор вафот этган.