Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 15 нафар бемор тўлиқ соғайди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Беморлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шифо топганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Улардан 13 нафари эркак, 2 нафари аёл.

Беморларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан, Андижон ва Қашқадарё вилоятларидан 2 нафардан, Тошкент, Фарғона, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёш.

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 265 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 280 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 804 нафарни ташкил этмоқда.