24 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1804 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

10:00 ҳолатида эса мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20 нафарга ошиб, 1778 кишига етгани хабар қилинган эди.

Шу билан бир қаторда, мазкур инфекциядан тўлиқ соғайганлар 621 нафарга етди. Кун давомида бир бемор коронавирус асоратларидан вафот этиб, ҳаётдан кўз юмган жами беморлар сони 8 нафарга етди.