Республикадаги мавжуд вирусологик лабораторияларда ўтган куннинг ўзида 8,579та, шу вақтгача 242 536та тест синовлари ўтказилди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари Баҳром Алматов АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда маълум қилди.

Бугунги кунда эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 81079 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда.

Уй шароитида 62825 нафар, стационар шароитда эса 18254 нафар фуқаро карантинга олинган.

Шу вақтга қадар 207336 нафар (уй шароитида 174441 нафар, стационар шароитида 32895 нафар) фуқаролар карантиндан чиқарилди.