Коронавирус

СЭС: Ниқоб режими ҳозирча жорий этилгани йўқ, аммо ниқоб тақиш тавсия этилади
29 июн 2022, 22:46

СЭС: Ниқоб режими ҳозирча жорий этилгани йўқ, аммо ниқоб тақиш тавсия этилади

Охирги вақтлар коронавирусга чалинаётганларнинг 90 фоизи — эмланмаган кишилар. СЭС ҳозирча ниқоб режими жорий этилмагани, бироқ «саломатлик ва хавфсизлик учун» ниқоб тақиш тавсия этилишини маълум қилди. Президент иштирокидаги йиғилишларда расмийлар ниқоб кўриниш бермоқда.

Тошкентда ковид поликлиникалар фаолияти қайта тикланди
29 июн 2022, 16:52

Тошкентда ковид поликлиникалар фаолияти қайта тикланди

Тошкентда ковидга чалинишнинг кунлик ҳолати кўпайиши ортидан 12 та туманда ковид-поликлиникалар фаолияти қайта тикланмоқда. ССВ бепул ПЗР-тест таҳлили топшириш мумкин бўлган лабораториялар манзиллари рўйхатини ҳам эълон қилди.

СЭС бошлиғи ўринбосари карантин чоралари қайта тикланишига оид хабарларга муносабат билдирди
29 июн 2022, 16:13

СЭС бошлиғи ўринбосари карантин чоралари қайта тикланишига оид хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда қатъий карантин қайта тикланишига оид аудиолар тарқалмоқда. СЭС бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков бу хабар эскилиги ва карантин учун кунлик касалланишлар сони жуда камлигини айтди. 27 июндан эса президент иштирокидаги тадбирларда амалдорлар яна ниқоб тақа бошлади.

Ковид ҳолатлари сони ўсишда давом этмоқда
26 июн 2022, 15:43

Ковид ҳолатлари сони ўсишда давом этмоқда

Шанба куни Ўзбекистонда 140 га яқин (бир кун аввал 120 га яқин) коронавирус ҳолати аниқланди. Шундан 56 таси Тошкентда қайд этилган.

Жума куни 119 киши коронавирус юқтирди
25 июн 2022, 11:22

Жума куни 119 киши коронавирус юқтирди

24 июнь куни республикада 119 кишининг коронавирус юқтиргани маълум бўлди. Уларнинг деярли ярми Тошкент шаҳрида аниқланган.

Тошкентдаги ковид-поликлиникалар қайтадан очилмоқда
24 июн 2022, 23:12 1

Тошкентдаги ковид-поликлиникалар қайтадан очилмоқда

Тошкентнинг барча туманларида COVID-19 билан касалланган беморлар учун махсус поликлиникалар қайтадан иш бошламоқда.

Пайшанба куни Фарғона ва Хоразмдан ташқари барча ҳудудда ковид аниқланди
24 июн 2022, 10:07

Пайшанба куни Фарғона ва Хоразмдан ташқари барча ҳудудда ковид аниқланди

Пайшанба куни яна 94 кишининг ковидга топширган ПЗР-тести мусбат натижани қайд этди. Кун давомида 12 та ҳудудда вирус юқтириб олиш ҳолати кузатилган, шундан энг кўпи Тошкентда — 41 та. Аввалроқ, Ўзбекистонда омикроннинг энг юқумли варианти — «Стелс-омикрон» аниқлангани маълум бўлганди.

Ўзбекистонда «Стелс-омикрон» аниқланди
23 июн 2022, 23:46

Ўзбекистонда «Стелс-омикрон» аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус омикрон-штаммининг энг юқумли деб айтилаётган Stealth-Omicron BA.2 варианти аниқланди. СЭС раҳбари COVID-19 билан касалланиш динамикасида сезиларсиз ўсиш кузатилгани, бироқ вакцинация ва ревакцинация жараёнларини тезлаштириш муҳимлигини қайд этди.

Якшанба куни 93 кишида ковид аниқланди
20 июн 2022, 11:46

Якшанба куни 93 кишида ковид аниқланди

Якшанба куни яна 93 кишининг коронавирусга топширган ПЗР-тест таҳлили мусбат натижани кўрсатди. Шанба куни эса 108 кишида вирус аниқланганди. Расмий статистикага кўра, ҳозирда 2 мингдан ортиқ бемор ковидга қарши даволанмоқда.

Кунлик коронавирус ҳолатлари кўпайишда давом этмоқда
18 июн 2022, 10:48

Кунлик коронавирус ҳолатлари кўпайишда давом этмоқда

Жума куни Ўзбекистонда 90 кишининг коронавирусга топширган ПЗР-тест таҳлили мусбат натижани кўрсатди, шунинг 74 таси пойтахт ҳиссасига тўғри келмоқда. Ҳафта бошидан бери ковидга чалинишлар сони кун сайин ортиб бормоқда.

Ўзбекистонда ковид статистикаси кескин кўтарила бошлади
17 июн 2022, 11:25

Ўзбекистонда ковид статистикаси кескин кўтарила бошлади

Пайшанба куни Ўзбекистонда 59 кишида (пойтахтнинг ўзида — 45 кишида) коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу март ўрталаридан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Кетма-кет учинчи кун ковид статистикасида ўсиш кузатилмоқда.

Рамазон ҳайити куни 1 кишида коронавирус аниқланди
3 май 2022, 11:54

Рамазон ҳайити куни 1 кишида коронавирус аниқланди

2 май куни Ўзбекистонда фақатгина 1 кишида коронавирус аниқланди. Олдинги кунлари коронавируснинг янги ҳолатлари 20 тача атрофида эди.

Қозоғистон чегарадан ўтишдаги чекловларни бекор қилади
7 апрель 2022, 09:25

Қозоғистон чегарадан ўтишдаги чекловларни бекор қилади

11 апрелдан Қозоғистон Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия билан қуруқликдаги ўтказиш пунктларида чегарани кесиб ўтиш чекловларини бекор қилади. Манфий ПЗР тести ёки ковидга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлиш талаби сақланиб қолмоқда.

22 март куни Ўзбекистонда 7 кишида коронавирус аниқланди
23 март 2022, 10:20

22 март куни Ўзбекистонда 7 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 22 март куни 7 нафар фуқарода коронавирус қайд этилди. Бу 2020 йил апрель ойидан бери энг паст кўрсаткич. Янги беморлар Наманган вилояти ва Тошкент шаҳрида аниқланган.

Қозоғистон ҳам Ўзбекистоннинг ковид-сертификатларини тан олди
19 март 2022, 15:50

Қозоғистон ҳам Ўзбекистоннинг ковид-сертификатларини тан олди

Ўзбекистон ва Қозоғистон коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни тан олиш борасида келишувга эришди. Бундан буён сертификатга эга фуқаролардан мамлакатлар чегарасини кесиб ўтишда ПЗР-тести натижаси талаб этилмайди. Аввалроқ, Тожикистон, Туркия ва Буюк Британия ҳам Ўзбекистон ковид-сертификатларини тан олганди.

11 та ҳудудда коронавирус қайд этилмади
15 март 2022, 11:39

11 та ҳудудда коронавирус қайд этилмади

14 март куни республиканинг 11 та ҳудудида коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилмади.

Якшанба куни 20 дан ортиқ коронавирус ҳолати аниқланди
14 март 2022, 11:10

Якшанба куни 20 дан ортиқ коронавирус ҳолати аниқланди

Якшанба куни Ўзбекистонда 22 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, бу шанба кунгидан 47 тага кам (69 та).

Коронавирусга чалинганлар сони яна ортди
11 март 2022, 10:50

Коронавирусга чалинганлар сони яна ортди

Пайшанба куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ортди (70 киши). Бир кун аввал бор-йўғи 14 киши вирус юқтиргани маълум бўлган эди.

«Коронавирус пандемияси тугашига ҳали анча бор» — ЖССТ раҳбари
10 март 2022, 15:36

«Коронавирус пандемияси тугашига ҳали анча бор» — ЖССТ раҳбари

ЖССТ раҳбари коронавирус пандемияси расман эълон қилинган кундан бери 6 млндан кўпроқ инсон вафот этганини маълум қилди. У касалланиш ва ўлим ҳолатлари камайиб бораётгани пандемия тугаганини англатмаслигини қайд этди. «Пандемия тугашига ҳали анча бор ва у ҳамма жойда тугамагунча ҳеч қаерда якунланмайди», — деди Тедрос Гебрейесус. Қолаверса, Европада «дельтакрон» штамми пайдо бўлди.

Чоршанба куни 10 та ҳудудда коронавирус аниқланмади
10 март 2022, 10:51

Чоршанба куни 10 та ҳудудда коронавирус аниқланмади

Чоршанба куни Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида коронавирусни юқтириб олиш ҳолатлари аниқланмади. Кун давомида Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Андижон ва Навоийда жами 14 кишининг ПЗР-тести мусбат натижани кўрсатди.

Энг кўп ўқилган хабарлар | Сўнгги янгиликлар


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг