Якшанба куни Ўзбекистонда 22 та коронавирус инфекцияси ҳолати аниқланди, улардан 11 таси Тошкент шаҳрида, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Шанба куни эса республикада 69 (пойтахтда — 31), жума куни — 40 (19) ҳолат қайд этилган.

2020 йил март ойидан бери қайд этилган Covid-19 ҳолатларининг умумий сони 237,2 мингтани ташкил этади.

Фото: ССВ

Шунингдек, якшанба куни ҳам 2 та пневмония ҳолати аниқланди (шанба куни — 3, жума куни — 2).

1 мартдан бери коронавирус таъсиридан ўлим ҳолатлари қайд этилгани йўқ. Ҳозирда расмий рўйхатга олинган ўлимларнинг умумий сони 1637 тани ташкил этмоқда.