2 май, Рамазон ҳайити куни Ўзбекистонда атиги бир кишида коронавирус аниқланди — Тошкентда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Бу ўша куни кам сонли тестлар олинганлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

1 май куни коронавирус ҳолатлари сони 19 тани (пойтахтда 14 та, Тошкент вилоятида 5 та), 30 апрель куни эса 12 тани (Тошкентда 5 та, вилоятда 7 та) ташкил этди. Олдинги кунлари ҳам янги коронавирус ҳолатларининг кунлик статистикаси 20 та ҳолат атрофида эди.

2020 йил 15 мартдан бошлаб расмай тасдиқланган коронаиврус ҳолатлари сони 238628 тага етди. Ковид асоратлари натижасида вафот этганлар сони 1 мартдан бери (Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра) ўзгараётгани йўқ ва 1637 нафарни ташкил этмоқда.