Коронавирусга гумон қилинган аҳолига, шунингдек, COVID-19 инфекцияси аниқланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун Тошкент шаҳрининг барча 12 та туманида битта махсус поликлиника фаолиятини қайтадан тикламоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 24 июндаги қарорида кўзда тутилган.

Махсус поликлиникалар рўйхати

Туман номи

Муассаса номи

1

Бектемир тумани

Бектемир тумани МКТП

2

Миробод тумани

5-сон фтизиатрия диспансери

3

Учтепа тумани

23-сон оилавий поликлиника «Бирлик» филиали

4

Мирзо Улуғбек тумани

1-сон фтизиатрия диспансери

5

Яккасарой тумани

58-сон оилавий поликлиника

6

Сергели тумани

11-сон оилавий поликлиника

7

Олмазор тумани

3-сон фтизиатрия диспансери

8

Чилонзор тумани

Шаҳар Фтизиатрия ва пульмонология маркази

9

Юнусобод тумани

4-сон фтизиатрия диспансери

10

Шайхонтоҳур тумани

42-сон оилавий поликлиника

11

Яшнобод тумани

2-сон фтизиатрия диспансери

12

Янгиҳаёт тумани

Шаҳар тери-таносил диспансери

Тошкентнинг 11 та туманида коронавирусга гумон қилинган шахслар ва инфекцияли беморлар учун 1 тадан махсус поликлиника илк бор 2021 йил июлида ташкил этилган эди. Ҳар бир поликлиникага 3 тадан тиббий бригада бириктирилган. Улар рентген, кислород конденсаторлари, пульсоксиметр, дори-дармон ва тиббиёт воситалари билан таъминланган.

23 июнь куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонда коронавирус омикрон-штаммининг энг юқумли деб айтилаётган Stealth-Omicron BA.2 варианти аниқланганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги бир ҳафта давомида касалланиш динамикасининг бироз кўтарилиши кузатилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 17 июнь кунида 90 та, 18 июнь куни 108 та, 19 июнь куни 93 та, 20 июнь куни 87 та, 21 июнь куни 82 та, 22 июнь куни 98та касаллик қайд этилди.