Ўзбекистон ва Козоғистон томонлари эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни тан олишни келишиб олди. Бу хақда «Газета.uz»га Санитария-эпидемиология хизмати маълум қилди.

Икки томон ҳукумати давлатлар ҳудудини COVID-19 вирусининг кириб келиши ва тарқалишидан юқори даражада ҳимоя қилиш юзасидан кўрилаётган қатъий ва кенг кўламдаги чора-тадбирлар муҳимлигини таъкидлади ва қуйидагиларга келишиб олди:

  • Эндиликда икки мамлакат ўртасида ПЗР усули бўйича COVID тест натижаси салбий бўлган сертификатларни тақдим этиш талаб этилмайди. Бунда фақат эмланганлик тўғрисидаги сертификатлар мавжуд бўлиши керак;
  • Шунингдек, 5 ёшгача бўлган болаларга ҳамроҳ бўлган шахслар учун эмлаш сертификатлари мавжуд бўлса, ПЗР-тестидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиш шарт эмас.
  • Мазкур ёшдан ошган болалар, ҳамроҳлик қилувчи шахсларга бу қоида амал қилмаёди. Уларнинг эмлаш сертификатлари бор-йўқлигидан қатьий назар, ПЦР-тестидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этишлари шарт.

Аввалроқ, Тожикистон, Буюк Британия ва Туркия Ўзбекистон ковид-сертификатларини тан олишини маълум қилинганди.