Тошкент шаҳрининг 12 та туманида COVID-19`га ихтисослашган махсус поликлиникалар фаолияти коронавируснинг аҳоли орасида кенг тарқалаётгани боис қайта ташкил этилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

24 соат ишлайдиган ушбу муассасаларнинг асосий вазифаси хасталикни эрта босқичларда аниқлаш, беморларга ўз вақтида ташхис қўйиш ҳамда зарур даво муолажаларини олиб боришдан иборат.

Поликлиникалар манзиллари:

  • Бектемир туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси — Бектемир тумани, Водник даҳаси, 75-уй.
  • 5-сонли Фтизиатрия диспансери — Миробод тумани, 8-март кўчаси, 58-уй.
  • 23-сон оилавий поликиника «Бирлик» филиали — Учтепа тумани, Чакмоний кўчаси, 14-а уй.
  • 1-сон Фтизиатрия диспансери — Мирзо Улуғбек тумани, А. Югнакий мавзеси, 15-а уй.
  • 58-сон оилавий поликлиника — Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 44-уй.
  • 11-сон оилавий поликлиника — Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 147-уй.
  • 3-сон Фтизиатрия диспансери — Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 1-берк, 3-уй.
  • Тошкент шаҳар фтизиатрия ва пульмонология маркази — Чилонзор тумани, Лутфий 7, 33-уй, 1-хонадон.
  • 4-сон фтизиатрия диспансери — Юнусобод тумани, 3-тор, Ниязбек йўли, 6-уй.
  • 42-сон оилавий поликлиника — Шайхонтоҳур тумани, Тахтапул кўчаси, 14-а уй.
  • 2-сон фтизиатрия диспансери — Яшнобод тумани, Мурғоб кўчаси, 93-уй.
  • Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери — Янгиҳаёт тумани, Йўлдош 7, 23-уй.

Ушбу муассасаларда фуқаролар коронавирусни аниқлаш бўйича экспресс ва ПЗР-тест топшириши, биринчи ёрдам олиши, рентген текширувларидан ўтиши мумкин. Қолаверса, касалликнинг оғир даражалари қайд этилган беморлар бу ердан тез ёрдам машиналари орқали коронавирусга ихтисослашган шифохоналарга етказилади.

ССВ шунингдек, бепул ПЗР-тест топшириш мумкин бўлган лабораториялар манзилларини эълон қилди:

  • СЭСнинг Тошкент шаҳар бошқармаси лабораторияси — Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 341-уй.
  • Учтепа тумани бўлими лабораторияси — Учтепа тумани, Чилонзор 21.
  • Сергели тумани бўлими лабораторияси — Сергели тумани, Сергели 3−14.
  • Чилонзор тумани бўлими лабораторияси — Чилонзор тумани, Лутфий-4−14.
  • Юнусобод тумани бўлими лабораторияси — Юнусобод тумани, Юнусобод 8−34.
  • Мирзо Улуғбек тумани бўлими лабораторияси — Мирзо Улуғбек тумани, Қармоқ кўчаси, 1 А-уй.
  • Бектемир тумани бўлими лабораторияси — Ҳ.Бойқаро кўчаси, 48-уй.
  • Миробод тумани бўлими лабораторияси — Саракўл кўчаси, 76-уй.
  • Шайхонтоҳур тумани бўлими лабораторияси — Хадра массиви, 17 А-уй.
  • Яшнобод тумани бўлими лабораторияси — Махтумқули кўчаси, 1-берк, 6-уй.
  • Яккасарой тумани бўлими лабораторияси — Бобур кўчаси, 2-берк А 22-уй.
  • Янгиҳаёт тумани аҳолиси Сергели тумани бўлими лабораториясига мурожаат этади — Сергели тумани, Сергели 3−14.

Ушбу лабораториялар соат 8:00 дан 18:00 га қадар фаолият кўрсатади.