17 июнь, жума куни Ўзбекистонда 90 киши коронавирус инфекцияси юқтириб олгани маълум бўлди, дея хабар бермоқда ССВ.

Кеча биргина Тошкент шаҳрида 74 нафар кишида коронавирус аниқланди. Тошкент вилояти (7 та), Бухоро (4 та), Сурхондарё (2 та), Андижон (2 та), Қашқадарёда (1 та) ҳам ковидга чалиниш ҳолатлари қайд этилди.

Ҳафта бошидан бери ковидга чалинишлар сони кун сайин ортиб бормоқда: 16 июнда — 59 та, 15 июнда 57 та, 14 июнда эса — 39 та ҳолат аниқланган.

Пандемия бошланганидан буён расман қайд этилган COVID-19 билан касалланганларнинг умумий сони 239,5 мингтани ташкил этди. Шундан 99 фоизи тузилган — 237,6 минг киши.