14 март куни Ўзбекистоннинг 11 та ҳудудида коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилмади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Душанба куни 21 нафар кишида коронавирус аниқланди (бир кун аввал — 20 киши), 2 киши пневмонияга чалингани маълум бўлди.

Янги касалланишлар фақатгина, Андижон ва Самарқанд вилоятларида, шунингдек, Тошкент шаҳрида қайд этилди.

Энг кўп касалланиш Тошкент шаҳрида (18 киши) аниқланган. Қолган икки вилоятда коронавирус қайд этилганлар сони 3 нафарни ташкил этади.

Республикада ушбу касалликдан вафот этганлар қайд этилмаган.


Фото: ССВ

Ҳозирда расмий белгиланган касалланганларнинг умумий сони 237281 нафарга етган.