25 июнь куни Ўзбекистонда 139 нафар беморда коронавирус инфекцияси аниқланиб, 2020 йилнинг март ойидан буён уларнинг умумий сони 240,3 минг нафардан ошди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Бир кун олдин 120 га яқин ҳолат қайд этилган эди.

Тошкент шаҳрида 56 та, Қашқадарё вилоятида 17 та, Тошкент вилоятида 13 та, Фарғонада 11 та, Сурхондарёда 10 та ва бошқа вилоятларда 1 тадан 6 тагача янги ҳолат қайд этилган.

Яқинда Ўзбекистонда коронавируснинг омикрон штамми — Stealth-Omicron BA.2 субварианти аниқлангани, у энг юқумли вариантлардан бири ҳисоблангани ҳақида хабар берилган эди.