дайжест

Мартда аҳоли ва бизнеснинг инфляцион кутилмалари бироз пасайди. Валюта курси ўзгаришидан хавотирлар кучайди

Март ойида Ўзбекистон аҳолисининг келгуси 12 ойлик инфляцион кутилмалари 12,8 фоизгача (-0,2 фоиз), тадбиркорларнинг кутилмалари эса 12,2 фоизгача (-0,5 фоиз) пасайди. Аҳолининг валюта курси ўзгариши ва нархларнинг сунъий оширилиши билан боғлиқ хавотирлари кучайди.


дайжест

Тошкент вилоятининг Сўқоқ қишлоғига сел келди. Талафот кўрилмагани айтилмоқда

Шанба куни кузатилган кучли ёмғир сабабли Паркент туманининг Сўқоқ қишлоғига сел келди. Сув ҳудуддаги автомобиль йўлининг қатнов қисмига тошиб чиқди. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳодиса оқибатида ҳеч қандай талафот аниқланмаганини билдирди.


дайжест

«Президент жамоасида ортга қайтиш ҳақида ўйлайдиганлар ишламайди» — Жамшид Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон ҳукумати яширин иқтисодиётга қарши курашни бошлашини айтди. Қонун ва қоидаларни бузган тадбиркорлар тартибга чақирилади. У буни «ортга қайтиш» сифатида кўрмаслик кераклигини, «Президент жамоасида бу ҳақда ўйлайдиган одамлар ишламаслигини» таъкидлади.


дайжест

9 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

16−17 апрель кунлари кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босишига олиб келиши хавфи ҳам мавжуд.


дайжест

Чоршанбадан ёғингарчилик тўхтаб, ҳарорат кўтарилади

Душанба ва сешанба кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Чоршанбадан бошлаб ҳаво ҳарорати аста-секин исийди ва иш ҳафтаси охирида +25…+31 даражага етади.


дайжест

Uzbekistan Airways Тошкентдан Тель-Авивга ва тескари йўналишдаги битта рейсни бекор қилди

Uzbekistan Airways Яқин Шарқдаги вазият туфайли 15 апрелга белгиланган Тошкент-Тель-Авив-Тошкент йўналиши бўйича HY301/302 рейсини бекор қилди.


дайжест

Жиззахда ОИВ инфекцияли икки шахс бошқалар билан жинсий алоқа қилгани аниқланди

Жиззах вилоятида ОИВ билан касалланган икки шахс қасддан бошқалар билан жинсий яқинлик қилгани аниқланди. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.


дайжест

«Биз бозорнинг 25 фоизини эгалламоқчимиз» — ADM Jizzakh автомобиль заводи раҳбари

ADM Jizzakh автомобиль заводи Ўзбекистон бозорининг камида 25 фоизини эгаллаш ниятида, дея маълум қилди компания бош директори Дониёр Давлетяров. Унинг сўзларига кўра, келажакда миллий автомобиль ҳам яратиш режа қилинмоқда.


дайжест

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда — ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият — Эрон-Исроил можароси кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда эканини билдирди. Бу кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин, — дейилади баёнотда.


дайжест

16−22 апрель кунлари 6 та ҳудудда қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли 16−22 апрель кунлари Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.


дайжест

Президент сирдарёлик боғбонга Tracker автомобилини совға қилди

Узоқ йиллардан буён узум етиштириб келаётган сирдарёлик боғбонга президент совғаси — Tracker автомобили топширилди. Турсунбой ота Ариповнинг айтишича, давлат раҳбари ундан маҳалладаги узум етиштирувчиларга мураббийлик қилишни сўраган.


дайжест

Женисбек Пиязов олий таълим вазирининг маслаҳатчиси бўлди

Ўзбекистон халқ артисти Женисбек Пиязов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маданият ҳамда санъатни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Мазкур лавозим жамоатчилик асосида жорий этилган ва унга ҳақ тўланмайди.


дайжест

Дефектолог Дилором Жабборованинг тергов вақтида болалар дудуқланиши муаммосига оид фаолият билан шуғулланиши тўхтатилган — болалар омбудсмани

Фирибгарликда гумонланиб, терговга жалб қилинган дефектолог Дилором Жабборова «Овоз» номли марказ очгани ҳақида хабар тарқалди. Болалар омбудсмани муассаса унга тегишли эмаслигини, унинг тергов давомида болалар дудуқланиши муаммосига оид фаолият билан шуғулланиши тўхтатилганини маълум қилди.


дайжест

Форс кўрфази давлатлари Эрон ва Исроил ўртасидаги катта урушдан қўрқмоқда — Reuters

Форс кўрфази давлатлари Исроил ва Эрон ўртасида кенг кўламли уруш бўлишидан қўрқмоқда, чунки вазиятга уларнинг ўзлари ҳам жалб қилиниши хавфи мавжуд. Улар АҚШ билан биргаликда Тель-Авив ҳамда Теҳронга босим ўтказмоқда, деб ёзди Reuters.


дайжест

Жамшид Қўчқоров — банкларни хусусийлаштириш қандай кетаётгани ҳақида

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ҳукумат «Ўзсаноатқурилишбанк» хусусийлаштирилишини тезлаштириш устида ишлаётганини, май ойида «Асакабанк»ни хусусийлаштиришга тайёрлаш бўйича ЕТТБ билан келишув имзоланиши режа қилинганини билдирди. Шунингдек, Ислом молияси бўйича ишлар кўлами кенгаяди.


дайжест

«Дронлардан фойдаланиш маданияти ҳали биз тасаввур қилган даражада эмас» — «Мадад» ННТ вакили

Ҳукуматда «аҳоли дрондан фойдаланиш маданиятига ҳали тўла тайёр эмас» деган нуқтаи назар бор. «Ҳозир оммавий фойдаланишга рухсат берсак, одамлар бир-бирининг уйида қилаётган ишини ҳам дронлар орқали тармоқларга чиқариб юбориши мумкин», дея қўшимча қилди «Мадад» ННТ вакили Исломбек Абдураҳимов.


дайжест

Қўқон шаҳри жамоат транспорти учун 20 та Isuzu автобуси харид қилинди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳри жамоат транспорти учун 20 та Isuzu HC 45 русумли автобус харид қилинди. Аммо 2018 йилдан ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилмаган шаҳар йўловчи автомашиналарини харид қилиш тақиқланган.


дайжест

Қизил чироқда «Тез ёрдам»га йўл берган ҳайдовчининг жаримаси бекор қилинди ва тақдирланди

Тошкентнинг Чилонзор туманида светофорнинг қизил чироғи ёнган вақтда қоидани бузиб, «Тез ёрдам» машинасига йўл берган Cobalt ҳайдовчисининг уйига жарима хати борди. Ҳолат ўрганилиб, фуқарога ёзилган жарима бекор қилинди. Ҳайдовчи шаҳар ИИББ томонидан тақдирланди.


дайжест

Жаҳон банки 2024 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши прогнозини бироз пасайтирди

Жаҳон банки Ўзбекистонда 2024 йилда ЯИМ ўсиши прогнозини 5,5 фоиздан 5,3 фоизга қайта кўриб чиқди. ЖБ келтирган хавф-хатарлар орасида Россия ва Хитойда иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиши, шунингдек, давлат корхоналари ҳамда банкларининг потенциал молиявий мажбуриятларининг ошиши киради.


дайжест

Сингапур бош вазири истеъфога чиқмоқда

Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун йигирма йиллик ҳокимиятдан сўнг 15 май куни ўз лавозимини тарк этади. Унинг ўрнига бош вазир ўринбосари ва молия вазири Лоренс Вонг тайинланади.


дайжест

Ўзбекистонлик ўсмирлар замонавий бешкураш бўйича Осиё чемпионатида 2 та медаль олди

Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяда ўтган замонавий бешкураш бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 2 та бронза медалига эга чиқди.


дайжест

Мартда сезилган инфляция даражаси 12,7 фоиз бўлди. Энг кўп ёнилғи ва мева-сабзавот нархлари ошгани сезилди

Ўзбекистонда март ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 12,7 фоизни ташкил этди (февралга нисбатан ўзгаришсиз). Аҳоли энг кўп ёнилғи, мева-сабзавотлар, гўшт ва сут нархи ошганини сезди. Шакар ва қандолат нархи ошганини қайд этган респондентлар кўпайди.


дайжест

Ўзбекистон ва Ҳиндистон яна қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари «Дўстлик» қўшма машғулотларининг бешинчи босқичини бошлади. Бу йил машқлар Сурхондарёдаги «Термиз» полигонида бўлиб ўтмоқда. Жараён доирасида Ҳиндистон армияси штаби бошлиғи Манож Панде Ўзбекистонга келди.


дайжест

Қозоғистон президенти оиладаги зўравонлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган қонунни имзолади

Қосим-Жомарт Тоқаев оиладаги зўравонликка қарши курашга қаратилган қонунни имзолади. Қонун билан аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай шакли учун жавобгарликни кучайтирувчи нормалар жорий этилмоқда.


дайжест

Ўткир Ҳошимовнинг «Дунёнинг ишлари» асари инглиз тилига таржима қилинди

Таржимонлар Марк Риз ва Абдуллоҳ Рўзиев Ўткир Ҳошимовнинг «Дунёнинг ишлари» қиссаларининг инглиз тилига таржимасини тақдим этди. Нашр шарафига Нью-Йорк метросида реклама жойлаштирилди. «Газета.uz» таржимонлар билан ўзбек ёзувчиси ижоди ва таржима устидаги ишлар ҳақида суҳбатлашди.


дайжест

Президент Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари мулоқоти делегатларини қабул қилди

Президент «Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» мулоқоти йиғилишига келган, жумладан, Қатар, Саудия Арабистони, Ўмон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирларини қабул қилди. Томонлар иқтисодий ҳамкорлик, Яқин Шарқ ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.


дайжест

Россияда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди (+видео)

Москвадаги қурилиш майдонида содир бўлган оммавий муштлашувда ўзбекистонлик 10 нафар, тожикистонлик 13 нафар мигрант қўлга олинди. Жанжал қурилиш материалларининг нотўғри тақсимоти сабабли келиб чиққан. Ҳеч ким оғир жароҳат олмаган, уларга нисбатан маъмурий жарима тайинланган.


дайжест

Жиззахда фуқарони АҚШга жўнатишни ваъда қилганлар қўлга олинди

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган шахслар фуқарони 18 минг доллар эвазига АҚШга жўнатишни ваъда қилгани аниқланди.


«Газета.uz»да эълон қилинган махсус материаллар:

дайжест

«Док-1 Макс» иши: Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш бошланди

Февралда «Док-1 Макс» иши бўйича биринчи инстанция суди тугаб, 23 айбланувчига ҳукм ўқилганди. Ҳукмдан норози етти судланувчи апелляция шикояти киритди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида апелляцияни кўриб чиқиш 15 апрель куни давом эттирилди. Тафсилотлар — «Газета.uz» репортажида.