дайжест

Ўзбекистондаги энг йирик газ омбори — «Газли»нинг таъсисчиси ўзгарди. Лойиҳа ҳақида нималар маълум?

Gazli Gas Storage ҚКнинг назорат пакети (60%) Россиянинг «Форус»идан Гонконгнинг Daxon Holdings компаниясига ўтди. Бу компания ҳақида интернетда маълумот деярли йўқ. У Ўзбекистондаги энг йирик газ омбори — «Газли»ни бошқаради, яъни мамлакатнинг газ сақлаш бўйича энергия балансига таъсир кўрсатади.


дайжест

Тошкентда «Автомобилсиз кун»ларда амалдорлар намуна бўлади

Президент Тошкент шаҳрида ҳар ойда бир марта ўтказиладиган «Автомобилсиз кун» лойиҳасини тасдиқлади. Барча давлат органлари раҳбарлари ва ходимларига ишга жамоат транспортида келиш орқали «намуна кўрсатиш» топширилди.


дайжест

Мактаб формаси болаларнинг жисмоний фаолиятини чеклаши мумкин — тадқиқот

Кембриж университети тадқиқоти шуни кўрсатдики, мактаб формаси болаларнинг, айниқса, бошланғич синфларда ўқийдиган қизларнинг ҳаракатчанлигини чеклаши мумкин. Олимлар буни юбка ёки кўйлакда фаол ўйинларда қатнашиш қизлар учун ноқулай экани билан боғлайди.


дайжест

Ўзбекистон аҳолисини ҳаво ифлосланиши ҳақида хабардор қилиш бошланади

Ўзбекистонда 1 мартдан аҳолини чанг бўрони ва ҳаво ифлосланишидан огоҳлантиришни бошлаш режалаштирилмоқда. Қурилиш объектларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талаблар жорий этилади.


дайжест

Тошкентда 1 мартдан бошлаб тиғиз вақтларда юк машиналар ҳаракати тақиқланади

1 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан юқори бўлган юк автомобиллари ва тиркамаларнинг ҳаракати тиғиз вақт оралиқларида тақиқланади. Президент бу ҳақдаги фармонни имзолади.


дайжест

Тошкент, Нукус ва вилоятлар марказларида «Евро-5» стандартидан паст автомобиллар сони босқичма-босқич чекланади

Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида 2030 йилгача «Евро-5» ва ундан юқори стандартларга жавоб бермайдиган автотранспорт воситаларининг эксплуатацияси босқичма-босқич чекланади. Бу ҳақда президент қарорида кўзда тутилган.


дайжест

Дам олиш кунлари вақти-вақти билан қор ёғади

24−25 февраль кунлари Ўзбекистоннинг кўп ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 0…+5 даража атрофида бўлади.


дайжест

Миллий гвардия ходими ўқувчининг сумка ва телефонини назорат қилишга ҳақлими? Расмийнинг жавоби

Асосан давоматни таъминлаш учун мактабларга бириктирилган инспектор-психологларнинг ваколатлари қаерда бошланиб, қаерда тугаши жамоатчиликда саволлар уйғотмоқда. «Газета.uz» Миллий гвардия марказий девони бошқарма бошлиғи Зафар Алимов билан ходимларнинг мавжуд ваколатлари ҳақида суҳбатлашди.


дайжест

Навоий шаҳридаги мактабнинг спорт залида ўқувчилар сочи оммавий калталанди. Болалар омбудсмани «номақбул» ҳаракатни қоралади

Навоий шаҳридаги 2-мактабда ўғил болалар спорт залига олиб кирилиб, сочлари олдирилди, бу директорнинг ташаббуси бўлиши мумкин. ММТБ бошлиғи ва болалар омбудсмани бундай муносабатга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади. Миллий гвардия эса уларнинг ходимлари жараённи тўхтатишга уринганини билдирди.


дайжест

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида камида биттадан ҳоспис қурилади

2024 йил охиригача Тошкент, Нукус ва Ўзбекистоннинг барча вилоят марказларида камида биттадан ҳоспис ташкил этиш режалаштирилмоқда. Лойиҳаларни амалга ошириш учун парламент ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди грантлари эълон қилиб борилади.


дайжест

Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб жароҳатланган ўзбекистонлик йигит қўлга олинди

Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб, жиддий жароҳатланган ўзбекистонлик 24 ёшли йигит Ўзбекистонга олиб келинди ва унга нисбатан жиноят иши очилди. У Сурияга қандай кетгани ҳамда бу даврдаги ҳаёти ҳақида гапириб берди.


дайжест

Байден Юлия Навальная билан учрашди. АҚШ Путинга қарши санкция киритмоқчи

АҚШ президенти Жо Байден мухолифатчи Алексей Навальнийнинг рафиқаси, ҳозирда унинг фаолиятини давом эттираётган Юлия Навальная билан учрашди. Шундан сўнг Қўшма Штатлар етакчиси АҚШ Навальнийнинг ўлими туфайли Путинга қарши санкциялар жорий қилишини таъкидлади.


дайжест

Икки вилоятнинг олис ҳудудларига мактаб автобуслари қатнайди

Янги ўқув йилидан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилади. Аввалроқ лойиҳа Қорақалпоғистондан бошланиши кутилганди.


дайжест

Арманистон КХШТдаги иштирокини «музлатиб» қўйди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатнинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги иштироки «музлатиб» қўйилганини маълум қилди. Пашинян мамлакатга оид келишув шартлари бажарилмагани, Россиянинг шахсан унга қарши пропагандаси давом этаётганини таъкидлади.


дайжест

Америка космик аппарати ярим асрда биринчи марта Ойга қўнди

Intuitive Machines компанияси ишлаб чиққан «Оддисей» учувчисиз қўниш модули Ой сатҳига қўнди. «Америка ярим аср деганда биринчи марта Ойга қайтди», — деди NASA раҳбари Билл Нельсон. АҚШ аппарати сўнгги бор 1972 йили, астронавтларни олиб чиққан «Аполлон-17» миссияси доирасида Ойга қўнган эди.


дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (24−25 февраль)

Бешта кинопремьера, ярмаркалар, концертлар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, кўргазмалар ва болалар шоулари ҳамда дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


дайжест

Экопартия ҳукумат ва бош прокурорга «Тошкент ИЭС»нинг атмосферага чиқараётган ташланмалари юзасидан депутат сўрови юборди

Прокуратура вакиллари, депутатлар ва экологлардан иборат ишчи гуруҳ «Тошкент ИЭС»га бориб, станция қувурларига фильтрлар ўрнатиш ва бошқаларни тавсия қилди. Экопартия Энергетика вазирлигини бу чораларни кўришга чақириб, ҳукумат ва Бош прокуратурага станция ташланмалари бўйича депутат сўрови юборди.


дайжест

Минтақавий газ савдосини фаоллаштириб, Ўзбекистондаги газ талаби ва таклифи тафовутини бартараф этиш мумкин — Жаҳон банки

Марказий Осиёда минтақавий газ савдосини фаоллаштириш ва Туркманистондан газ импортини ошириш орқали Қозоғистонда кўмир ўрнини босиш, Ўзбекистонда юзага келаётган талаб ва таклиф ўртасидаги тафовутни бартараф этиш мумкин, дейилади Жаҳон банкининг углерод нейтраллигига эришиш бўйича ҳисоботида.


дайжест

Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб аҳолига кредит бериш талаблари кучайтирилмоқда

Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб қарз юки кўрсаткичини жорий этиш орқали аҳолига кредит бериш талаблари кучайтирилмоқда. Агар қарз олувчи даромадининг 60 фоизини қарзни тўлаш учун ишлатса, банклар кредит беришдан бош тортишлари керак. 2025 йил 1 январдан бошлаб бу кўрсаткич 50 фоизгача қисқартирилади.


дайжест

Газ «заправка»ларининг деярли учдан бир қисми ишлай бошлади, чекловлар эса сақланиб қолмоқда — Энергетика вазирлиги

Пайшанба куни Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш бироз қисқарди, Туркманистондан импорт эса ошди. Мамлакатда тиғиз вақтларда электр энергияси етказиб бериш бўйича чекловлар сақланиб қолмоқда, деди Энергетика вазирлиги масъули. Газ «заправка»ларининг деярли 3 дан 1 қисми фаолиятини тиклаган.


«Газета.uz»да эълон қилинган махсус материаллар:

дайжест

«„Эзгу амал“ — Ўзбекистон учун уникал ҳодиса»

Хайрия маблағлари ҳисобидан онкологик касалликларга чалинган болаларга ёрдам берувчи «Эзгу Амал» фонди 2023 йил якунларини сарҳисоб қилди. Фонд бир йил давомида 14 млрд сўмдан зиёд хайрия йиққан. Энг кўп пул бемор болаларни хорижда даволатиш учун сарфланган.