дайжест

Ўзбекистонда ҳозир фақат виртуал реаллик орқали кўриш мумкин бўлган нарсалар — Vision Pro тренди «Газета.uz» талқинида

Apple ўзининг янги гаджети — Vision Pro виртуал реаллик қурилмасини харидорларга етказиб бера бошлагач, интернетда ундан қандай фойдаланиш мумкинлиги бўйича мемлар ясаш трендга айланди. «Газета.uz» ҳам трендга қўшилиб, Ўзбекистонда ҳозир фақат виртуал кўриш мумкин бўлган кадрлардан мемлар ясади.


дайжест

Беларусь президенти Ўзбекистонга келмоқда

Беларусь президенти расмий ташриф билан Тошкентга келмоқда. Кеча шаҳарда икки давлат байроқлари илинди, чоршанба куни эрталабдан кўча экранларида Александр Лукашенкога аталган қутловлар пайдо бўлди. Беларусь бош вазири ўринбосари ва қатор вазирлар етиб келган, форумлар, музокаралар бўлмоқда.


дайжест

Муомаладаги нақд пул улуши яна қисқармоқда, карталардан нақд пул ечиб олиш камаймоқда — МБ

Ўзбекистонда 2023 йил якуни бўйича нақд пулнинг умумий пул массасидаги улуши 2022 йилги ўсишдан кейин 21,5 фоизгача камайди. Карталарга тушган маблағлар тобора камайиб бормоқда — сўнгги беш йил ичида кўрсаткич 32 фоиздан 24 фоизга тушди.


дайжест

Кучли шамол туфайли вилоятларда истеъмолчилар электрсиз қолди, иншоотларга зарар етди

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида юз берган кучли шамол 130 мингдан ортиқ истеъмолчини электрсиз қолдирди. Уй ва биноларнинг томлари учиб кетди. Қашқадарёда ҳам айрим объектларга зарар етган. Чанг бўрони туфайли Тошкентдан Бухорога учган самолёт аэродромга қўна олмай, пойтахтга қайтишга мажбур бўлди.


дайжест

Шухрат Cадиков бош вазир котибияти раҳбари бўлди

Шухрат Cадиков Ўзбекистон бош вазири котибияти раҳбари лавозимига тайинланди. У 2023 йилнинг февралидан буён котибият раҳбарининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.


дайжест

Зиёратчиларни Умрадан қайтариб олиб келолмаган Panorama Airways компанияси мансабдори қамоққа олинди

Panorama Airways хусусий авиакомпанияси мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида бир киши қамоққа олинди. Компания Саудия Арабистонидан Умра зиёратига борганларни Ўзбекистонга қайтара олмаганди. Бир неча кун аввал 3000 дан ортиқ зиёратчи уйига қайтарилди.


дайжест

Reuters: Huawei СИ чипларига катта талаб сабаб смартфон ишлаб чиқаришни секинлаштиради

Сунъий интеллект чипларига талаб ортиб бораётгани ва АҚШ савдо чекловлари фонида Хитойнинг Huawei компанияси асосий эътиборни Ascend AI чипларини ишлаб чиқаришга қаратди ва Mate 60 смартфонларини ишлаб чиқаришни секинлаштирди, деб ёзди Reuters.


дайжест

«Янги Ангрен» ИЭС ҳам ҳавони ифлослантиргани учун жаримага тортилди

Тошкент вилоятидаги «Янги Ангрен» ИЭС ҳавога меъёрдан ортиқ зарарли моддалар чиқараётгани, фильтрлари самарадорлиги тушиб кетгани ва саноат чиқиндиларини белгиланмаган жойга жойлаштиргани аниқланди. Станция 1 млрд 3 млн сўм компенсация тўлайди, 11 нафар мансабдор устидан органларга мурожаат қилинди.


дайжест

Акмалжон Мирзаолимов Хўжаобод тумани ҳокими в.в.б. бўлди

Андижоннинг Хўжаобод туманига Акмалжон Мирзаолимов ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. У бу лавозимга қадар аввалги ҳоким Ўткирбек Шукуровнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлаётганди.


дайжест

Тошкентда пиёдаларга халал бераётган ноқонуний қурилма ва иншоотларни демонтаж қилиш бошланмоқда

Тошкент шаҳри ҳокимияти пиёдаларга халақит бераётган ноқонуний қурилма ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланаётганини маълум қилди. Йўл бўйида рухсатсиз қурилган биноларнинг аксариятида тўхташ жойлари йўқлиги ва улар пиёдалар йўлакларига чиқиб кетган тарзда ташкил этилгани таъкидланди.


дайжест

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги консулхонасига раҳбар тайинланди

Абдураҳмон Маҳмудов Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги консулхонасига раҳбар бўлди. У 2019−2023 йилларда Украинадаги элчихонада биринчи котиб, сўнгра маслаҳатчи сифатида ишлаган.


дайжест

Умра хизматларини реклама қилган лицензиясиз турфирмалар жавобгарликка тортилди

Қорақалпоғистонда тегишли лицензияга эга бўлмай туриб, ижтимоий тармоқларда Умра хизматларини кўрсатишга қаратилган ноқонуний рекламалар жойлаштириб борган икки компания жавобгарликка тортилди.


дайжест

Маҳаллалардаги эълон тахталарига айбдор деб топилганларнинг сурати ва маълумотини жойлаштириш инсон ҳуқуқларига зид — омбудсман

Навоий вилоятидаги маҳаллаларда «Шарманда доскаси» жорий этилиб, уларда жиноят содир этганларнинг суратлари илиниши ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳукумат қарорида бу турдаги эълонларни жойлаштириш белгиланган. Инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман бундай амалиёт инсон ҳуқуқларига зид эканини таъкидлади.


дайжест

Ўзбекистон суд орқали Binance`дан лицензиясиз ишлаганлик учун жарима тўлашни талаб қилмоқда

Ўзбекистонда лицензиясиз фаолият юритгани учун Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан 102 млн сўм жаримага тортилган Binance криптобиржаси буни тўлашдан бош тортди. Эндиликда сумма суд орқали ундирилиши, суд қарори криптобиржа рўйхатдан ўтган юрисдикцияга юборилиши айтилди.


дайжест

Россия Украина бўйлаб яна кенг кўламли ракета зарбаларини йўллади

7 февраль куни эрталаб Украина яна ўққа тутилди, бир қанча ҳудудларда портлаш овозлари эшитилди. Киевда ҳужум туфайли 18 қаватли турар жой биноси ёниб кетди, камида уч киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши жароҳатланди.


дайжест

2023 йилда IELTS топширган ёшларнинг 8,2 мингдан ортиғига имтиҳон харажати қайтариб берилди

Ёшлар ишлари агентлиги бир йилда 12,3 минг нафар халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга 21,7 млрд сўм маблағни компенсация қилди. Имтиҳон топшириш харажатларини қайтариб олган ёшларнинг энг кўпи IELTS`дан юқори балл олган.


дайжест

Ўзбекистон ва Беларусь президентлари Humo Arena`даги хоккей учрашувига ташриф буюрди

Ўзбекистон ва Беларусь президентлари Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко Тошкентдаги Humo Arena муз саройида бўлиб ўтган хоккей бўйича норасмий учрашувга ташриф буюрди.


дайжест

Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар футболчиси клубларини ўзгартирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркинов фаолиятини БААнинг «Ал-Ваҳда» клубида давом эттиради, бошқа бир ярим ҳимоячи Остон Ўрунов эса Эроннинг амалдаги чемпиони «Персеполис»га ўтди.


дайжест

Алишер Усмоновга нисбатан қўлланган санкциялар бекор қилинмайди — ЕИ суди

Европа суди миллиардер Алишер Усмоновнинг ўзига Россиянинг Украинага босқини сабабли ЕИ томонидан қўйилган санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги апелляциясини рад этди. Усмоновнинг адвокатлари санкциялар учун асослар ноаниқ эканини таъкидлади, бироқ суд бу фикрга қўшилмади.