Apple 2023 йилнинг 5 июнида ўзининг янги маҳсулоти — Vision Pro виртуал реаллик шлемини тақдим этганди. 2024 йил 2 февралдан бошлаб эса қурилмаларни эгаларига етказиб бериш бошланди (гаджет ҳақида батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин). Фойдаланувчилар Vision Pro билан кўчада сайр қила бошлагандан кейин интернетда бу билан боғлиқ мемлар кенг тарқала бошлади ва ўзига хос трендни юзага келтирди.

Ижтимоий тармоқларда одамлар қурилмадан қандай фойдаланиш мумкинлигини тасаввур қилиб кўрмоқда, баъзилар машҳур мемларни мавзуга мослаб қайта ишламоқда.

Масалан, Россиянинг Insider нашри ҳозирда Россияда фақат виртуал реаллик технологиясидан фойдаланган ҳолда кўриш мумкин бўлган нарсалардан асосида мемлар ясади.

«Газета.uz» юқоридагилардан илҳомланиб, қуйида бу тренд бўйича ўз версияларини тақдим этади:

vision pro, apple, тарих, виртуал реаллик, миллий боғ, трамвай

Кадрда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғининг аввалги кўриниши тасвирланган. Фото Tashkent Retrospective Telegram каналидан олинган.

vision pro, apple, тарих, виртуал реаллик, миллий боғ, трамвай

Кадрда Амир Темур хиёбонининг аввалги кўриниши тасвирланган. Фото: Хавиер. Tashkent Retrospective каналидан олинди.

vision pro, apple, тарих, виртуал реаллик, миллий боғ, трамвай

2019 йил Тошкентда бўлиб ўтган автомобилсиз кун давомида йўлда бемалол сайр қилаётган, велосипедда учаётган болалар. Фото: «Газета.uz»

vision pro, apple, тарих, виртуал реаллик, миллий боғ, трамвай

Аксарият ўзбекистонликлар футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2023 йилги Осиё кубогида ғалаб қозониши жуда истаганди. Афсуски, жамоа мусобақани чорак финал босқичида тарк этди. Юқоридаги сурат 2018 йили Ўзбекистон терма жамоаси 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионига айланган кунда олинган, биз фақат суратдаги ёзувни Қатардаги 2023 йилги Осиё кубоги кўринишида ўзгартирдик. Фото: МОҚ.

vision pro, apple, тарих, виртуал реаллик, миллий боғ, трамвай

Сиз ҳақиқатга айланиши неча ўн йиллардан бери кутилаётган бу ҳазилни тўғри тушундингиз деб ўйлаймиз.

vision pro, apple, тарих, виртуал реаллик, миллий боғ, трамвай

Кадрда — ҳозирги Ислом Каримов кўчасидаги Киночилар уйи. Tashkent City қурилиши муносабати билан у 2017 йилда бузиб ташланган. Фото: Жасур Исхаков / mytashkent.uz.

vision pro, apple, тарих, виртуал реаллик, миллий боғ, трамвай

Кадрда ҳувиллаган, навбатлар йўқ газ-заправкада ёқилғи тўлдираётган машинани кўриш мумкин. Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Газета.uz»

vision pro, apple, тарих, виртуал реаллик, миллий боғ, трамвай

Суратда Тошкент кўчалари бўйлаб ҳаракатланаётган трамвайлардан бирини кўриш мумкин. Фото: «Газета.uz».

Сиз-чи?

Сиз бугун қайси манзараларни фақат виртуал реаллик қурилмаси орқали кўриш мумкин деб ҳисоблайсиз?