Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки нафар футболчиси Осиё Кубогидаги иштирокидан сўнг янги клубларга кўчиб ўтди, деб хабар берди Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) матбуот хизмати.

баа, остон ўрунов, трансферлар, футбол, эрон, ҳожимат эркинов

БААнинг «Ал-Ваҳда» клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хожимат Эркинов билан 2025 йилгача шартнома имзолади.

22 ёшли ярим ҳимоячи 2022 йилдан буён Россиянинг «Торпедо» клуби аъзоси бўлиб, ўтган йили ижара асосида «Пахтакор»га қайтганди. Энди Тошкент клуби тарбияланувчиси «Ал-Ваҳда» сафида 15-рақам остида тўп суради.

баа, остон ўрунов, трансферлар, футбол, эрон, ҳожимат эркинов

23 ёшли ярим ҳимоячи Остон Ўрунов фаолиятини Эронда давом эттиради. У мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Персеполис» билан 1,5 йиллик шартнома имзолади.

У аввалроқ Наманганнинг «Навбаҳор», Тошкентнинг «Локомотив», Россиянинг «Уфа», «Спартак», «Урал» клубларида тўп сурган. 2023 йилнинг февралида у «Навбаҳор»га эркин агент сифатида қайтган ва шу йилнинг сўнггигача шартнома имзолаганди.

2023 йилги мавсумда у клуб сафида 35 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урган. Шартномаси якунлангач эса, клубни тарк этган.

Эътиборлиси, ЖЧ-2026 саралаши доирасида Эронга қарши кечган ўйинда Ўрунов гол ва голли узатма амалга ошириб, олдинроқ икки гол ўтказиб юборган ўзбекистонликларга дуранг натижа (2:2) қайд этиш имконини берганди.