2023 йил давомида Ўзбекистонда халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган 12,3 минг нафар ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари қайтариб берилди. Ёшлар ишлари агентлиги бу учун 21,7 млрд сўм маблағ ажратганини маълум қилди.

Имтиҳон харажати пулини қайтариб олган ёшлар:

  • IELTS — 8275 нафар;
  • TOEFL — 30 нафар;
  • GMAT — 13 нафар;
  • SAT — 960 нафар
  • Рус тили — 2864 нафар;
  • Корейс тили — 77 нафарни ташкил этади.

Бундан ташқари, қўшимча 9 та тест (хорижий тил ва имтиҳон турлари) синовларининг харажатлари қоплаб берилган.

Шунингдек, ёшларга замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларини ўрганиши ва уларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича «Келажак касблари» лойиҳаси доирасида таълим олувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига олти ойгача муддатли ўқув курслар учун ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда маблағ ажратиб берилади.

2023 йил давомида ушбу лойиҳа орқали 8072 нафар ёшларга 18,1 млрд сўм маблағ ажратилди.

Эслатиб ўтамиз, IELTS, TOEFL, GMAT, GRE ва SAT имтиҳонларидан юқори балл тўплаган ёшларга имтиҳон харажатлари тўлиқ қоплаб бериш 2021 йилнинг 1 майидан бошланган. 2022 йилдан бу рўйхат яна 12 тага кўпайди.