Расмий маълумотларга кўра, сўнгги бир неча йил давомида «Янги Ўзбекистон» томон шиддат билан ҳаракатланиб боряпмиз. Бу йўлни босиб ўтиш осон эмас: кўплаб одатлар ва ўрнашиб қолган қадриятлардан воз кечиб, схемаларни бузиш ва тизимни қайта оёққа қўйишимиз керак. Айрим соҳаларда вазият тубдан ўзгарди. Қаердадир аввалига яхшиланиб, кейин олдинги ҳолатига қайтилди. Баъзи жойларда эса деярли ҳеч қандай ўзгариш сезилмади.

Ўнлаб йиллар давомида ўрнатилган нарсани бир неча йилдаёқ ўзгартириш мушкул. Аммо илғор ғоялар ва фуқаролар билан ишончли мулоқотдан қўрқмасангиз, мутахассислар ва жамоатчилик билан муҳим қарорларни муҳокама қилсангиз ҳамда мақомидан қатъи назар ҳамма учун қонун ижросини таъминлай олсангиз, жамият ривожига тўсқинлик қиладиган камчилик ва салбий ҳодисалардан халос бўлиш мумкин.

«Газета.uz» ҳамон атрофимизни ўраб турган айрим «эски Ўзбекистон» қолдиқларини фоторепортажда жамлашга қарор қилди.

сарқитлар, шиорлар мамлакати, эски ўзбекистон, янги ўзбекистон

Эътибордан четда қолиши қийин бўлган асосий сарқит — ҳамма жойда мавжуд шиорлардир. «Газета.uz» бу ҳақда «Шиорлар мамлакати» номли — катта фоторепортажни эълон қилганди. Эски шиорлар янгиларига алмаштирилди, лекин умуман олганда уларнинг моҳияти ўзгаришсиз қолди.

сарқитлар, шиорлар мамлакати, эски ўзбекистон, янги ўзбекистон

Президент алмашганидан кейин тез суратларда панжалар ва тўсиқлардан халос бўлиш Тошкент, унинг ортидан эса бошқа шаҳарларга янги қиёфа бахш этди. Ҳаттоки Мудофаа вазирлиги ҳам панжаралардан воз кечди. Бироқ айрим маъмурий бинолар, шу жумладан Тошкент шаҳри ва баъзи бир туман ҳокимликлари бинолари ҳануз ўткир учли темир панжаралар билан ўралган. Қолаверса, бу ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳам тааллуқли.

сарқитлар, шиорлар мамлакати, эски ўзбекистон, янги ўзбекистон

2018 йилнинг бошида фото ва видео суратга олиш бўйича чекловларнинг олиб ташланиши Ўзбекистонни дунёга очиш йўлидаги ютуқлардан бири бўлди. Ўша йилнинг ёз фаслида Тошкент метросида ҳам суратга олишга рухсат берилди. 2019 йил 1 мартгача фото ва видеога олиш мумкин бўлмаган объектлар, жамоат жойлари ва ҳудудларнинг рўйхатини қабул қилиш режалаштирилганди. Ушбу рўйхат ҳануз тасдиқланмаган. Айни пайтда эса Тошкентда фотосуратчиларга боғларда суратга олиш тақиқланган, уларни ҳудудда ишлайдиган фотосуратчилар учун таҳдид деб билишади. Метро ва бошқа жойларда эса нима сабабдан суратга олишаётганини сўрашлари мумкин.

сарқитлар, шиорлар мамлакати, эски ўзбекистон, янги ўзбекистон

Майсазорларда юриш ва дам олиш ҳануз кўплаб жойларда тақиқланганича қолмоқда, аслида эса улар ажойиб жамоат жойи сифатида хизмат қилиши мумкин. Мисол учун, Tashkent City боғида ташриф буюрувчилар майсазорга қадам босиши билан улар қаердаликларини эслатувчи ҳуштакни эшитишади. Ўтган йили «Газета.uz» пойтахтнинг қайси жойларидаги майсазорларда юриш ва ўтириш мумкинлиги ҳақида қўлланма тайёрлаганди.

сарқитлар, шиорлар мамлакати, эски ўзбекистон, янги ўзбекистон

Ҳаттоки янги реконструкция қилинаётган боғларда ҳам майсазорларни суғориш учун кичик фонтанчалар ўрнатилади. Уларга ёш болалар қаторида катталар ҳам қоқилиб кетишлари мумкин. Уларни деб чим устида юриш, югуриш ёки ўтириб ҳордиқ чиқариш имконсиз. Шу билан бирга, улар яшил ҳудудлар кўркини бузиб турибди. Энг катта муаммо эса — сувни исроф қилишдир, бутун Тошкент бўйлаб сувга бўкиб қолган майсазорлар, пиёдалар йўлакчалари ва қатнов қисмини учратиш мумкин.

сарқитлар, шиорлар мамлакати, эски ўзбекистон, янги ўзбекистон

Президент танқид қилганига қарамасдан, амалдорларнинг игнабаргли дарахтларга бўлган муҳаббати «эски» вақтлардагидек қолмоқда. Игнабарглиларни нафақат мамлакат бўйлаб оммавий равишда экишни давом эттиришмоқда, балки уларнинг суратларини қурилиш майдончаларини ўраб турувчи баннерларда ҳам ишлатишмоқда.

сарқитлар, шиорлар мамлакати, эски ўзбекистон, янги ўзбекистон

Ҳар йили дарахтларни оқлаб чиқиш тушунарсиз амалиётчалигича қолмоқда. Буни қилишга шунчалик ўрганиб қолишганки, ҳатто ҳеч ким шунга ресурсларни сарфлаш керакми, деган саволни ҳам бермайди. Кўплаб боғларда эса фақат кўча томондан кўринадиган дарахтларгина бўяб чиқилади.

сарқитлар, шиорлар мамлакати, эски ўзбекистон, янги ўзбекистон

сарқитлар, шиорлар мамлакати, эски ўзбекистон, янги ўзбекистон

Кутиб олувчилар учун шароитлар йўқлиги — Ўзбекистоннинг йирик аэропортлари учун ўзига хос жиҳатдир. Агар Тошкент ҳақида гапирсак, халқаро аэропортда одамлар йилнинг ҳар қандай фасли ва вақтида очиқ осмон остидаги айвон («навес») тагида туришига тўғри келади. Терминалдан чиқавериш эса ариқ ва бордюрлар каби тўсиқларга лиқ тўла. Баҳорда терминал олдида кутиб олувчилар учун иккита ёпиқ ҳудуд ташкил этилиши айтилганди. Бироқ бу режалар амалга оширилмай қолди. Маҳаллий терминалда эса айвонлар ҳам йўқ — одамлар дарахтлар ва сим ёғочлар панасида жон сақлашади. Терминалга фақат махсус рухсатномага эга машиналар кириши мумкин. Пиёдалар йўлакчалари ҳам ноқулай.

сарқитлар, шиорлар мамлакати, эски ўзбекистон, янги ўзбекистон

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳа — ўзгаришлар содир бўлмаганларидан бири ҳисобланади. 2018 йилда «ЙҲХББ керак эмас» номли мақоламиздан кейин хизмат вакиллари «Газета.uz» билан учрашиб, соҳада амалга оширилиши кутилаётган режалар ҳақида сўзлаб беришганди. Улар орасида чорраҳаларга ходимларни бириктириш ўрнига кўчаларда патрул хизматини жорий этиш ҳам бор эди. ЙПХ ходимлари ўзидан 100 метр масофада содир бўлаётган ўнлаб, юзлаб қоидабузарликларни «кўрмасдан», ҳамон чорраҳаларда туришда давом этмоқда.

сарқитлар, шиорлар мамлакати, эски ўзбекистон, янги ўзбекистон

Умуман олганда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга борасидаги ёндашувлар эскилигича қолмоқда. Тошкентда ниҳоят тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларига светофорлар ўрнатиш бошланди (инсон ҳаёти биринчи ўринда турадиган мамлакатларда тартибга солинмаган ўтиш жойлари фақат битта йўлакли йўлларда мавжуд), бироқ ҳатто марказий туманларда ҳам светофор бўлмаган пиёдалар ўтиш жойлари жуда кўп. Йўлдан ўтиш учун эҳтиёж бўлган кўплаб ҳудудларда эса улар шунчаки йўқ. Амалдорлар ҳануз қиммат ва ноқулай ерусти ва ерости йўлларини афзал кўришмоқда. Оммавий равишда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши одатий ҳолга айланиб бормоқда.

сарқитлар, шиорлар мамлакати, эски ўзбекистон, янги ўзбекистон

Бир мунча вақт ноқонуний автотураргоҳлар билан курашгандан сўнг, расмийлар яна вазиятни ўз йўлига ташлаб қўйишди. Шаҳар кўчаларига яқин ҳудудда фаолият юритадиган тадбиркорлар ўзбошимчалик билан ўз мижозлари ва ходимлари машиналари учун пиёдалар йўлакларида тўхташ жойларини ташкил қилмоқда. Кўпинча бунинг учун дарахтлар ва буталар кесиб, майсазорлар вайрон қилиниб, ариқлар кўмиб ташланяпти.

сарқитлар, шиорлар мамлакати, эски ўзбекистон, янги ўзбекистон

Ваниҳоят, кўчаларга қайтган валюта айирбошловчилар мавзусига тўхталмасдан илож йўқ. Улар валюта бозори либераллаштирилгандан кейин бир мунча вақт ғойиб бўлишди, лекин тақиқлар қайтиши ортидан одамлар гавжум жойларда яна эркин ишлай бошлашди.

Бу «эски» Ўзбекистоннинг айрим қолдиқлари, холос. Сиз яна қандай белгиларни пайқаяпсиз? Изоҳларда ўз фикрингиз билан бўлишинг.