Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»
Тошкентнинг қаерида майсазорда дам олиш мумкин? - қўлланма
Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»
Тошкентнинг қаерида майсазорда дам олиш мумкин? - қўлланма
Тошкентда чим устида юриш ва майсалар устида дам олишга ҳалигача советча руҳда жавоб берилади: «Мумкин эмас». Лекин барибир шаҳарда бунга рухсат берилган жойлар пайдо бўлмоқда. «Газета.uz» майса устида дам олиш мумкин бўлган жойларни қидириб, пойтахтни айланиб чиқди. Биз ўзимиз билан машҳур архитектор Кристофер Александрнинг «Шаблонлар тили» китобини ҳам олдик – ундаги ғоялар расмийлар одамларга майсазорда дам олишни нима учун тақиқламаслиги кераклигини тушунишга ёрдам беради.

Сайр натижаларига кўра, биз энг яхши жойлар бўйича қўлланма туздик. Мақола охирида уларнинг манзиллари кўрсатилган харитани топишингиз мумкин.
«Болалар дунёси» қаршисидаги хиёбон
Хиёбонда майса устида дам олаётган кўплаб одамларни учратиш мумкин. Ўриндиқлар борлигига қарамасдан, одамлар майса устида ўтиришни хуш кўришади. Хиёбонни ўраб турган бинолар — банклар, офислар, коворкинг жойлари. Иш кунининг ўртасида бироз дам олиш истаги пайдо бўлиб туради.
Шундай кайфият ёки вақтлар, шунингдек, шунақанги дўстлик алоқалари бўладики, одамлар қатъий расмий кийим-бошларда қолган ҳолда очиқ ҳавода овқатланиш, ичимлик ичиш ва суҳбатлашиш учун йиғилишлари керак
— Кристофер Александер, «Шаблонлар тили»

Хиёбон бундай мақсадлар учун жуда мос тушадиганга ўхшайди.

Лекин унинг камчиликлари ҳам бор. Улардан бири — чиқиндилар. Бу муаммо пойтахтнинг бошқа яшил ҳудудларида ҳам мавжуд. Лекин бошқалардан фарқли равишда, «Болалар дунёси» қаршисидаги хиёбонда чиқинди қутилари етарлича. Афсуски, ҳамма дам олувчилар ҳам чиқиндиларини унга ташлашмайди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда чекиш учун жойларни белгилаш қабул қилинмаган. Жамоат жойларида чекиш тақиқланганлиги қонунчиликда белгиланган. Лекин чекувчилар учун алоҳида зоналарнинг йўқлиги сабабли сигарет тутуни ҳамма жойда бўлиши мумкин.

Шаҳар аҳолиси орасида оммабоп бўлган шаҳар майсазорларида чиқиндиларни ҳар қандай жойга ташламаслик ва ифлослантирмаслик кераклиги ҳақида белгилар қўйиш ва чекувчилар учун зоналарни белгилаш мақсадга мувофиқ бўларди.
Махсус табиий ландшафтлар, жумладан, қўриқланадиган ҳудудлар орасида биз океанлар, кўллар ва дарёлар қирғоқларини алоҳида ардоқлаймиз, чунки уларнинг ўрнини ҳеч нарса эгаллай олмайди. Уларнинг парвариши ва тўғри ишлатилиши алоҳида ёндашувга лойиқдир. Катта сув ҳавзаларига интилиш инсон табиатининг ажралмас қисмидир. <...>

Аҳоли пунктлари яқинида жойлашган табиий сув омборларига жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш керак. Қирғоқларда ҳар доим умумий фойдаланиш учун ер участкасини сақлаш керак

— Кристофер Александер, «Шаблонлар тили»
Олимпия шон-шуҳрати музейи
Анҳор канали яқинидаги майса устида ўтириш имконияти, айниқса, қадрлидир – бошқа нарсалар қаторида у жимжимадор кўприк ва секин-асталик билан ҳаракатланаётган шаҳар аҳолисининг кўринишини тақдим этади. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари шу ерда кўп суратга тушишади. Сиз ҳам чиройли суратларни олишингиз мумкин. Масалан, Samsung Galaxy S21 FE смартфонига.
Ушбу жойнинг камчиликларидан бири — майсаларни суғоришга мўлжалланган ердан чиқиб турган фавворачалар. Улар яшил рангга бўялган ва майса билан аралашиб кетган. Катта ёшдагилар ҳам, болалар ҳам уларга қоқилиши мумкин. Бундай қурилмалар одамлар майса устида ўтиришни хоҳлайдиган бошқа жойларда ҳам бор.

Бугун суғориш тизими учун хавфсиз қурилмалар мавжуд. Одамлар дам олишни хуш кўрадиган майсазорларни айнан шундай қурилмалар билан жиҳозлаш керак.
ЎзЭкспомарказ
Саноат кўргазмасига борадиган йўлдаги боғда ушланиб қолиш ва қирғоқ бўйидаги майсазорда дам олиш мумкин, бунда сизга керакли павильонга қараб Бўзсув каналининг ҳар икки томонида ҳам дам олса бўлади, чунки Ўзэкспомарказнинг турли бинолари атрофида майсазорлар бор-да.

Қирғоқ бўйига фақат дарвозалар орқали кириш мумкин. Улар кечки соат 9 ларда ёпилади. Агар сиз велосипедда бўлсангиз, ҳудудга киришда пиёдага айланишга мажбур бўласиз. Деярли одамлар юрмайдиган қирғоқ бўйида велосипедда ҳаракатланишга тақиқни олиб ташлаш зарур. Бу тақиқда ҳеч қандай мантиқ йўқ.

Агар болалар билан сайр қилаётган бўлсангиз, эътиборлироқ бўлинг. Майсазор ва сув ҳавзаси ўртасида тўсиқлар йўқ.
Шундай бўлиши ҳам мумкинки, одамлар аввалдан қолишни режалаштиришмайди, лекин кейин қолишади ёки кетишади – бу уларнинг қандайдир бир ҳаракатга қанчалар тез ёки секин киришишларига боғлиқ.

Бу шуни англатадики, жамоат жойлари четидаги турли хил фаоллик нуқталари одамлар ўтиб кетаётганларида улар билан муносабатга киришишлари учун пиёдалар йўлаклари ва биноларга кириш жойларига яқин бўлиши керак. Бундай ҳолда, ҳар қандай мақсад сари мотивланган ҳаракат секинлашиши мумкин ва қолиш ҳамда дам олиш истаги аста-секин пайдо бўлиши эҳтимоли бор

Япон боғи
Кўргазма маркази яқинида япон маданияти бурчаги мавжуд бўлиб, у ерда ўзига хос флора ва фаунани кузатиш мумкин. Боғга кириш пулли.
Катта шаҳарнинг маданияти ва субмаданиятини бойитиш, иложи бўлса, уни турли хил кичик субмаданиятларнинг улкан мозаикасига айлантириш учун иложи борича ҳамма нарсани қилиш керак. Ҳар бир субмаданият ўз ҳудудига ва бошқалардан фарқ қиладиган ўз турмуш тарзини шакллантириш имкониятига эга бўлиши керак.
— Кристофер Александер, «Шаблонлар тили»
Катта шаҳарнинг маданияти ва субмаданиятини бойитиш, иложи бўлса, уни турли хил кичик субмаданиятларнинг улкан мозаикасига айлантириш учун иложи борича ҳамма нарсани қилиш керак. Ҳар бир субмаданият ўз ҳудудига ва бошқалардан фарқ қиладиган ўз турмуш тарзини шакллантириш имкониятига эга бўлиши керак.
— Кристофер Александер, «Шаблонлар тили»
Қатағон қурбонлари хотираси музейи
Музей яқинидаги боғ хилма-хил манзаралари билан ўзига жалб қилади. Қияликда ўтириб, ўзгача завқ олиш мумкин. Нима учунлигини Кристофер Александер тушунтиради.
Одам узоқларга қараса, у уфқ чизиғи остидаги нарсаларни юқорисидагига қараганда кўпроқ кўради. Шунинг учун кимдир бошқа одамларни томоша қилишни хоҳласа, у ўзи учун ҳаракатлар саҳнасидан бироз баландроқ бўлган жойни топишга ҳаракат қилиши аниқ.

Муаммо шундаки, бундай жойда одам одатда содир бўлаётган воқеалардан четланиб қолади. Аммо кўпчилик бир вақтнинг ўзида содир бўлаётган воқеаларда иштирок этишни ва унинг бир қисми бўлишни ҳам хоҳлайди. Бу шуни англатадики, бир оз баландликда жойлашган жойлар ўтаётганлар учун қулай бўлиши керак, яъни улар пиёдалар айланиш зоналарида шундай жойлаштирилиши керакки, уларга пастдан осонгина етиб бориш мумкин бўлсин

Қатағон қурбонлари хотираси музейи олдидаги хиёбон ушбу шароитларга мос тушади.
Ботаника боғи
Бу ерда дунёнинг турли мамлакатларида ўсадиган ўсимлик дунёсини кўриш мумкин. Айниқса, ташриф буюрувчиларни қувонтирадиган нарса – ўсимликлар яшаш шароитларининг ҳақиқий табиатга яқинлиги. Боғга кириш пулли. Нархи қиммат эмас.
Ёввойи боғда ўсимликларни танлаш ва чегараларни белгилаш яшил майдонларнинг ўсиши махсус назоратга муҳтож бўлмаган ўзини-ўзи тартибга солувчи жараёнга айланадиган тарзда амалга оширилади. Шу билан бирга, тез ўсиб, кўпайиб кетиш содир бўлмайди ва экишнинг асл тамойиллари бузилмайди. Мисол учун, ёввойи табиий ўсимликлар гуллар ва ўтлар орасига экилади, натижада бегона ўтлар деб аталадиган нарсаларга шунчаки жой бўлмайди, шунинг учун боғ ҳудудини ўтоқ қилишга ҳожат қолмайди. <...>

Ёввойи ҳолда ўсадиган боғ парваришланадиган сунъий боғларга қараганда соғлом ва барқарор бўлади. Бундай боғ ўз ҳолига ташлаб қўйилганда ҳам, бир неча мавсум ичида таназзулга юз тутмайди. Айнан ёввойи ҳолда ўсадиган боғлар одамларда янада чуқурроқ ҳиссиётларни уйғотади.

— Кристофер Александер, «Шаблонлар тили»

Шунинг учун ҳам Ф. Н. Русанов номидаги Ботаника боғи жуда ҳам қадрли – жазирама кунда бундай жойда вақт ўтказиш бахт ҳисобланади.
Мирзо Улуғбек ҳайкали
Тахминан шаҳар майдони ёки ҳовлининг ўртасида табиий равишда пайдо бўлган пиёда йўллари орасидаги жойни танланг ва уни бирор нарса: фаввора, дарахт, ҳайкал, остида ўриндиғи бўлган минораси, шамол тегирмони, оркестр учун павильон билан безанг. Бундай объект ҳудудга кучли ва барқарор марказга интилувчан импульс бериши аниқ.

Мирзо Улуғбек ҳайкали кичик майдонга ана шундай импульс беради. Машҳур олим ҳайкалига жуда яқин масофада Инҳа университети, Фанлар академияси кутубхонаси ва Шарқшунослик илмий-тадқиқот институти – яқин атрофдаги ёдгорлик мақомига мос келадиган бинолар жойлашган. Ёдгорлик атрофидаги майсазорда эса дам олиш мумкин.
... одам кўчада ўтириш учун жой қидирганида, у камдан-кам ҳолларда очиқ майдон ўртасида ўтиради; у одатда суяниш учун дарахт ёки уни қисман пана қилиб турадиган пастқамроқ жойни қидиради.

— Кристофер Александер, «Шаблонлар тили»
Банк-молия академияси
Банк-молия академияси яқинида (собиқ «Тельман» боғи рўпарасида жойлашган Абдулла Қодирий кўчасидаги узун яшил ер майдони) хиёбон бўйлаб экилган кўплаб дарахтлардан бирига суянадиган бундай пана жой осонгина топилади. Иссиқ кунларда уларнинг сояси одамларни қутқариши мумкин.

Яшил йўлак гавжум ва машиналар кўп юрадиган Абдулла Қодирий кўчасининг икки томони ўртасида жойлашган. Лекин бу ерга собиқ Тельман боғининг асосий дарвозасидан пиёдалар йўлаги орқали ёки Ганди кўчасидан ўтиш мумкин.
Ҳамид Олимжон кўчаси
Йўлнинг нариги томонида яна бир хиёбон бор – у Ҳамид Олимжон кўчасига яқин жойлашган, Абдулла Қодирий ва «Ипак йўли» банки ўртасида.
[Одамлар] том маънодаги ташқи маконга муҳтож: уйдан ташқарида, атрофи қисман ёпиқ, одамлар ўзларини хоналардаги каби тутишлари учун хонани эслатадиган, лекин ажойиб қуёшли об-ҳаво, шамол, кўча ҳидлари, баргларнинг шитирлаши ва чигирткаларнинг чириллаши эшитилиб турадиган жой

— Кристофер Александер, «Шаблонлар тили»
Бироқ мегаполис шароитида бундай айвонларни ҳадеганда учратавермайсиз. Бундай хиёбонлар яхши муқобил бўлиши мумкин, бу ерда дарахтлар устунлар, яланглик эса стол вазифасини бажаради. Ҳамид Олимжон кўчаси яқинидаги кўплаб кафелар овқатни олиб кетиш ва бу ерда пикник сифатида тановвул қилиш имконини беради.
Марказий боғ (собиқ «Тельман» боғи)
Одамларга Марказий боғдаги кўплаб пиёдалар йўлаклари бўйлаб майсазорларда дам олишга имкон бериш муҳим – ўт устидаги машғулотлар бутун ҳудудни жонлантириб юборади.

Ҳозир эса майсазор ёнида тақиқловчи белгиларни учратиш мумкин.
<...> одамлар табиий равишда жамоат ҳудудларининг четларига қараб интилишади. Улар очиқ осмон остида қадамларини секинлаштирмайдилар. Жамоат ҳудудларининг четларида тўхташ ва ушланиб қолиш учун мос жойлар бўлмаса, бундай ҳолларда жамоат ҳудудлари шунчаки ўтиб кетиш учун жой бўлади, холос.

— Кристофер Александер, «Шаблонлар тили»
Экопарк
Иссиқ мавсумда паркнинг шинамлиги кўча кафеларига яхши муқобил бўлиб хизмат қилиши мумкин. Экопаркда бунинг учун махсус майдон ажратилган ва озиқ-овқатни бевосита унинг ҳудудида жойлашган муассасалардан олиш мумкин.
Маълумки, одамлар боғлар, майдонлар ва хиёбонларда, сайр қилиш жойларида, шунингдек, кўча кафеларида оломон билан аралашишни яхши кўрадилар. Бизнинг фикримизча, бу қуйидаги сабабларга боғлиқ.

Бундай жойлардаги шароитнинг ўзи, табиий равишда одамларга у ерда бўлиш ҳуқуқини беради; бундай жойларда атроф-муҳитнинг бир қисми бўлган деярли ритуал фаолиятлар — газета ўқиш, сайр қилиш, тўп ўйнаш билан шуғулланишингиз мумкин; одамлар ўзларини хавфсиз ҳис қилишади, дам олишади, бир-бирларига бош ирғашади, ҳатто учрашувлар тайинлашади. Кўча кафесининг тўғри ташкил этилган айвони ушбу талабларга жавоб беради. Аммо унинг ўзига хос сифатлари ҳам бор: одам у ерда соатлаб омма олдида ўтириши мумкин!

— Кристофер Александер, «Шаблонлар тили»
Собиқ вино заводи қаршисидаги яшил ҳудуд
Собиқ вино заводидан унча узоқ бўлмаган хиёбонда фаол ҳаракатли ўйинларни ўйнаш мумкин. Яшил зона – ўтиш жойи жамоат ҳудудига айланган энг кам мисоллардан биридир. Маҳаллий чироқ устунларидан бирида ҳатто баскетбол ҳалқаси ҳам бор.

Бу ерда ўриндиқлар йўқ. Аммо, биринчи навбатда, ёрқин қуёшли кунда дам олиш учун сиз шунчаки дарахтлардан бирининг остидаги майсазорда ўтиришингиз керак — ахир, Кристофер Александр ёзганидек, «ёзнинг иссиқ кунларида ўт устидаги ҳаво ҳарорати асфальт йўл устидагидан 10-14 даража пастроқни ташкил қилади».

Иккинчидан, ўриндиқларни тўғри ўрнатиш учун бир қатор талаблар мавжуд – меъмор уларни ҳам келтиради:
1
Ўриндиқлар пиёдалар ҳаракатига юзланган ҳолда туриши керак.
2
Ўриндиқлар жанубга йўналтирилган бўлиши лозим, шунда қуёш нурлари совуқ ойларда уларга тушади.
3
Ўриндиқлар қишги мавсумда шамол энг кўп эсадиган томондан девор билан тўсилган бўлиши керак.
Одамларга дарахтлар соясида ўтиришга рухсат бериш керак – ўтириш учун табиий шароит шаклланиши билан қўшимча ўриндиқларга ҳам ҳожат қолмайди, дейди Кристофер Александр. Лекин барибир ҳам, бир нечта ўриндиқларни ўрнатиш керак.
Одамларнинг истроҳат боғи, жамоат вестибюли ёки умумий айвонга келиб ухлашлари мумкинлиги жуда яхши белгидир. Инсонлар ҳақида қайғурадиган, ишончни ривожлантирадиган жамиятда одамларнинг баъзан жамоат ҳудудларида ухлашни хоҳлашлари дунёдаги энг табиий ҳолдир. <...>

Одамлар кўчада ухлаб қолишдан қўрқмасликлари ва бошқа одамлар кўчада ухлаётган одамларнинг борлигидан қўрқмасликлари учун ишончни мустаҳкамлаш борасида ҳамма нарсани қилиш керак.

— Кристофер Александер, «Шаблонлар тили»

Дўстлик боғи
Дўстлик боғи (собиқ Бобур) ва Сеул боғи ҳовуз бўйидаги дарахтлар соясида, енгил шабада остида ухлаш учун жуда мос келади – ва бу ҳеч кимни безовта қилмаслиги керак.

Бир-биримизга ишонайлик.
<...> Шовқинли шаҳар ўртасида тинч бурчакларнинг бўлиши кераклиги кўпинча университетларда тан олинади, уларнинг ҳудудида одамлар ёлғиз ўйлаши, дам олиши ёки суҳбатлашиши учун борадиган ҳилват бурчаклар мавжуд. Бунга Кембриж университетини мисол қилиб келтириш мумкин: ҳар бир коллежнинг ўзига хос „ҳовлилари“ бор — Кэм дарёсига тушиб борадиган сокин ҳовлилар.

— Кристофер Александер, «Шаблонлар тили»
Педагогика институтининг собиқ биноси
олдидаги майдон
Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари ва ходимлари учун университет олдидаги майдон барча шаҳар аҳолиси каби дам олиш маскани бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Университет шаҳар аҳли учун қанчалик очиқ бўлса, у учун шунчалик яхши.
Бир жойда тўпланган ҳудудига кириш қатъий назорат қилинадиган ёпиқ университетлар имкониятлар ва ўрганиш истагини йўққа чиқаради
— Кристофер Александер, «Шаблонлар тили»
Бир жойда тўпланган ҳудудига кириш қатъий назорат қилинадиган ёпиқ университетлар имкониятлар ва ўрганиш истагини йўққа чиқаради
— Кристофер Александер, «Шаблонлар тили»
Ўзимизни қанчалик ноёб деб ўйласак ҳам, биз ҳам аслида бошқа сутэмизувчилар каби тоза ҳаво ва турли яшил ландшафтли табиий яшаш муҳитига эга бўлиш учун генетик жиҳатдан дастурлаштирилганмиз. Хотиржам бўлиш ва ўзимизни соғлом ҳис қилиш, одатда, танамизга табиат эволюциямизнинг юз миллион йили давомида ишлаб чиққанидек жавоб бериши учун имкон беришни англатади.

— Кристофер Александер, «Шаблонлар тили»

Бўржар канали
Бўржар канали қирғоқ бўйида (Афросиёб кўчаси бўйлаб) уйғунликни ва хотиржамликни ҳис қилиш мумкин – бу ер одамлар билан гавжум эмас, сувга яқин дарахтлар тагидаги сояли жойлар эса жазирама кунларида кишининг кўнглини яйратади.
«Пахтакор» стадиони
Ўзбекистоннинг энг катта стадион атрофида яшил ҳудудлар кам эмас. Одамлар улардан фойдаланганида янада яхшироқ бўларди.

Замонавий клублар барча сай-ҳаракатлари билан томошабинларнинг ўйинда бўлиш вақтини оширишга ҳаракат қилишади, шу мақсадда оилаларни қизиқтириши мумкин бўлган қўшимча фаолликлар устида кўп ишлашади.

Ўйин бўлмаган кунлари ҳам стадион атрофида ҳаёт қайнаса янада яхшироқ, шаҳар аҳолиси дам олиши мумкин бўлган арена атрофидаги майсалар мана шу манфаатга хизмат қилади.
Яхши мисол – «Краснодар» стадиони олдидаги шундай номли боғ. Фото: Ольга Чемерская / LiveJournal
Шаҳар майдонидаги ҳаёт табиий равишда унинг четларида тўпланган. Агар шаҳар четлари нотўғри ишласа, бу жой ҳеч қачон бошқаларни ўзига жалб қилмайди. <...> Жамоат жойи гавжум бўлиши учун у тўлиқ равишда фаоллик нуқталари билан ўраб олинган бўлиши керак
— Кристофер Александер, «Шаблонлар тили»
Шаҳар майдонидаги ҳаёт табиий равишда унинг четларида тўпланган. Агар шаҳар четлари нотўғри ишласа, бу жой ҳеч қачон бошқаларни ўзига жалб қилмайди. <...> Жамоат жойи гавжум бўлиши учун у тўлиқ равишда фаоллик нуқталари билан ўраб олинган бўлиши керак
— Кристофер Александер, «Шаблонлар тили»
Шаҳар муҳитида кўплаб кенг ўриндиқлар, ерда ўтириш ёки бемалол қум устида чўзилиш учун қулай жойлар ва бурчаклар бўлиши лозим. Бундай жойлар об-ҳаво шароитларидан бошпана бўлиши ва кўча ҳаракатидан ҳимоя қилиши мумкин. Уларни ердан бир поғона баландроқ қилиш, ўриндиқлар ўрнатиш ва майса экиш мумкин, шунда у жойда ўтириб, газета ўқиш ва мизғиб олиш мумкин бўлади

— Кристофер Александер, «Шаблонлар тили»

Tashkent City боғи
Tashkent City боғида бунинг учун барча шарт-шароитлар мавжуд: боғ марказида сув ҳавзаси бор, ҳудуд бўйлаб кўча кафелари тарқалган, дарахтлар экилган, бироқ майсазор ёнида ўт устида дам олишни тақиқловчи белгилар ўрнатилган. Доимо эшитиладиган ҳуштак овозлари дам олишга қўймайди. Бу ерда доим янграб турадиган мусиқа ҳам диққатингизни бўлиб туради.
Ёшлар театри
Театр қаршисида нафас олиш мумкин бўлган кичик шинам майдонча бор. Унинг марказидаги платформага Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилган.

Ушбу супачадан хиёбонда маданий ҳаётни жонлантириш мақсадида фойдаланиш мумкин. Ғоя «Шаблонлар тили»дан олинган.
Ер юзида барча одамлар бир вақтлар кўчаларда рақсга тушишган; театрда, қўшиқларда ва сўзлашув нутқида „кўчада рақсга тушиш“ ибораси энг катта қувончни англатади. <...> Уялиш ва бегоналашиш сўнгги пайтларнинг маҳсули бўлиб, инсоннинг янада долзарб эҳтиёжларини тўсиб қўяди. Ва бу томирни топишимиз биланоқ, ўзгаришлар бошланади. Одамлар қандай рақсга тушишни эслашади, ҳамма мусиқа асбобларини қўлга олади, юзлаб одамлар кичик оркестрларда бирлашадилар. <...>

Сайр жойлари, майдонлар ва кечки кўнгилочар марказларда кўча мусиқачилари ва маҳаллий оркестрлар ўйнаши мумкин бўлган саҳна учун бироз баланд платформа қуриш тавсия этилади

— Кристофер Александер, «Шаблонлар тили»
Агар майдонча марказидаги супачани мусиқачилар ёки раққосларнинг чиқишлари учун потенциал саҳна деб тасаввур қилсак, пастликда жойлашган майсазор томошабинлар учун ажойиб жой.

Илгари Ғафур Ғулом боғида ана шундай рақс майдончаси бўлар эди, шанба кунлари у ерда оркестр нафақахўрлар учун романс ва вальслар ижро этарди.
«Туркистон» саройи
Санъат саройи атрофида Анҳор қирғоғига чиқадиган кенг яшил сояли ҳудуд бор. Дўстлар билан суҳбатлашиш ва катта учрашувларни ташкил этиш ҳамда, масалан, стол ўйинларини ўйнаш учун яхши жой.
Жамоат ҳудудларида узоқ вақт ушланиб қолиш, одамлар билан бирга бўлиш учун энг камида битта жой бўлиши керак. Бунинг учун жамоат ҳудудининг бир қисмини ажратиш ва уни пухта ўйланган ҳолда ташкил этиш керак.

Замонавий шаҳарлар кўчаларида одамлар учун узоқ вақт, бир неча соат давомида дўстлари билан қолиш имкони бўлган жойлар жуда кам.

Очиқ ҳавода вақтни хушвақт ҳолда ўтказиш мумкин бўлган бундай жойларнинг аҳамияти беқиёсдир.
Одамларнинг жамоат жойларида аниқ бир мақсадсиз ҳолда бўлишларини рағбатлантириш керак. Бу сифат, айниқса, жамоат биноларидаги (муниципалитетлар, туман жамоат марказлари, жамоат кутубхоналари) жамоат жойлари учун зарурдир: одамлар бекорчидек бўлиб кўринишдан қўрқмасалар, улар муқаррар равишда бинода содир бўлаётган воқеалар билан танишиш имкониятига эга бўладилар ва, эҳтимол, улардан фойдаланишни бошлайдилар.

— Кристофер Александер, «Шаблонлар тили»
Мустақиллик майдони
Кристофер Александрнинг сўзлари нафақат бинолар учун, балки очиқ жамоат жойларига ҳам тааллуқли.

Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари Ўзбекистоннинг бош майдони бўйлаб эркин ҳаракатланиш, майсазорда дам олиш ва атрофга қараш имкониятига эга бўлиши керак.
Болажон боғи (собиқ Горький)
Хиёбонга кираверишда бир нечта озиқ-овқат шохобчалари бор, лекин боғдаги яшил зоналар гавжумдек кўринмайди. Афтидан, уларни пикник қилиш жойларига айлантириш мумкин – бу муассасаларга шаҳар учун муҳим хусусиятга эга бўлган кўча кафеларига ўхшаш имконини берарди.
Европанинг катта-кичик кўплаб шаҳарларида ҳар бир маҳаллада кўча кафелари бор – бу АҚШдаги ёқилғи қуйиш шохобчалари каби кенг тарқалган. Ва бундай жойлар ижтимоий диққатга сазовор жойларга, ўзига хос клубларга айланади: одамлар ўзларининг севимли жойларига қайтишга интилади, ташриф буюрувчиларнинг чеҳраси таниш бўлади.

Муваффақиятли ишлайдиган кафе маҳаллангизда, уйингиздан пиёда бориш мумкин бўлган узоқликда жойлашган бўлса, янада яхши. Унинг мавжудлиги микрораённинг ўзига хослигини мустаҳкамлашга ғайриоддий тарзда ёрдам беради. Бу янги аҳоли маҳалла ва унда анчадан бери яшовчи одамлар билан танишишни бошлашлари мумкин бўлган жойлардан биридир.

— Кристофер Александер, «Шаблонлар тили»

Биринчи навбатда ерга ўтириш ёки қум устида қулай чўзилиш мумкин бўлган шундай жойларни ташкил этиш, бино фасадлари бўйлаб эса ўриндиқлар қўйиш керак, ухлаб олиш учун махсус жойлар (альков) қилинса ҳам ёмон бўлмас эди.

Форумлар саройи
Тошкентнинг қоқ марказидаги Форумлар саройи атрофида кенг майсазорлар мавжуд бўлиб, улар ўзига чорлайди. Лекин уларнинг устида на сайр қилиш, на ўтиришнинг иложи йўқ, гарчи ҳеч қандай тақиқ белгилари бўлмаса-да.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари майсада дам олишни хоҳловчиларни ҳайдаб юборади. Фуқаро қаршилик кўрсатган тақдирда эса, суғориш тизимини ёқиб юборишлари ҳам мумкин (ўз бошимиздан ўтказганмиз). Кўчанинг нариги томонидаги «Ўзбекистон» меҳмонхонаси биноси олдида эса майса устида ўтиришга тақиқ йўқ.
Амир Темур хиёбони
Кристофер Александер фақат аҳолиси кўп бўлган катта шаҳарлардагина ўзига хос саёҳатни бошдан кечириш мумкинлигини айтган – ҳамманинг кўз олдида дам олиш.

Архитекторнинг фикрлари шаҳарнинг қоқ марказидаги гавжум Амир Темур хиёбони учун ҳам бирдек долзарбдир – ҳар куни у ердан минглаб фуқаролар ўтади. Ёдгорлик атрофидаги яшил майдонларда уларнинг ҳаракатини кузатиш мумкин.
Сизга қулай бўлиши учун
барча жойларнинг харитадаги ўринларини белгилаб чиқдик. Барча нуқталарни ўзаро боғлаб чиққанимизда, 36 км чиқди.
Бу йўллардан велосипед маршрути сифатида фойдаланиш, йўл устидаги жойларни эса нафас ростлаш ва майса устида ўтириш учун имконият деб қараш мумкин.
Сиз-чи, дам олиш мумкин бўлган майсазорли қандай жойларни биласиз?
Матнни Григорий Морозов тайёрлади.
Фотосуратлар муаллифи Евгений Сорочин / «Газета.uz»
Матн ва барча график материалларга бўлган ҳуқуқлар «Газета.uz» нашрига тегишли. «Газета.uz» интернет-нашрида эълон қилинган материаллардан фойдаланиш шартлари билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.

Қизиқарли нарсаларни биласизми? У ҳақида бошқаларга айтиб бермоқчимисиз? Ўз ҳикоянгизни sp@gazeta.uz электрон манзилига юборинг.

Изоҳ

Жунатиш Чиқиб кетиш Бекор қилиш Муаллиф: 6000 та белги қолди.
"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг