Россия Хитойни ортда қолдириб, Ўзбекистон учун асосий экспорт бозорига айланди

Россия июлда Ўзбекистон экспорт йўналишлари тузилмасида Хитойни ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқди. Ушбу давлатлар билан савдо айланмаси жадал суръатлар билан ўсиб бораётган бир пайтда Қозоғистон, Туркманистон ва Туркия билан товар айирбошлаш ҳажми сезиларли даражада сустлашди.

Янгиҳаётдаги 409 та ёғоч уй эгалари шу ерда қолдирилади — туман ҳокими

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги 409 та ёғоч уй эгаларига шу ернинг ўзидан янги уй берилади, деди туман ҳокими Ҳаёт Иноғомов. Бунга 3341 нафар мулкдор компенсация эвазига рози бўлган, 685 нафари эса норози, яна 160 та уй эгаси топилмаган. Ҳозирча бузишга кўп йиллик дарахтлар халақит бермоқда.

Илиқ дам олиш кунларидан сўнг ҳаво совий бошлайди

Ўзбекистоннинг катта қисмида дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлади. Бироқ якшанба куни шимолий ҳудудларга Волга бўйидан салқин ҳаво массалари кириб кела бошлайди, унга кучли шамол ва ёмғир, айрим жойларда эса момақалдироқ ҳамроҳлик қилади. Кейинги ҳафтадан совуқ бўлиши кутилмоқда.

Тошкентда Lacetti ва Cobalt тўқнашувида ҳайдовчилардан бири вафот этди

Тошкент шаҳри Бектемир туманида Lacetti ва Cobalt иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув оқибатида Cobalt ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кесиб ташланмаган, соғломлаштирилган — Экоқўмита Пискентда кесилган дарахтлар ҳақида

Тошкент вилоятининг Пискент туманида дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида хабар берилди. Экоқўмитанинг маълум қилишича, 93 туп тол қайта тиклаш ва соғломлаштириш учун кесилган. Ушбу амалиёт натижасида тол дарахтларининг ўсувчанлиги янада ошишини маълум қилинган.

Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш вақтинча тўхтатилди

23 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда Мир карталарига хизмат кўрсатиш техник сабабларга кўра тўхтатилди. Банклар веб-сайтларидан эса Uzcard — «Мир» кобейжинг карталари ҳақидаги бўлимлар олиб ташланди.

Икки ойда жами 36 нафар боғча боласи касалхонага ётқизилди — МТВ

Август-сентябрь ойларида республика бўйлаб жами 36 нафар боғча боласи турли хил касалликлар билан касалхонага ётқизилди. МТВ бу каби ҳолатларнинг барчасини тегишли хулосасиз овқатдан захарланиш деб бўлмаслигини қайд этди. Вазирлик журналист ва блогерлардан тўғри ахборот тақдим этишни сўрамоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўзбекистонликларни Россия-Украина урушида қатнашмасликка чақирди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Россия-Украина урушига тарғиботлар ортидан террористик ташкилотлар жиҳодни даъво қилаётганига муносабат билдирди. «Ушбу урушга „жиҳод“ номини бериш жаҳолатдан бошқа нарса эмас», — дейилади баёнотда. Идора бундай фитналарга аралашиш шаръан ҳаром эканлигини қайд этди.

Москвада ўзбекистонлик йигит икки нафар аёлни ёнғиндан қутқариб қолди

Москва шаҳрида светофор монтажчиси бўлиб ишлаб келаётган ўзбекистонлик Ойбек Эштемиров кўп қаватли турар-жойда содир бўлган ёнғин пайтида икки нафар аёлни қутқариб қолди.

Президент мамлакат газ экспорт қилмаётганини айтди. Статистикада эса сотувлар ўсиб бормоқда

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маҳаллий саноатни ривожлантириш учун газ ва пахтани экспорт қилмаётганини билдирди. Ўз навбатида, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, саккиз ойда хорижга газ етказиб бериш қиймат жиҳатдан 60,9 фоизга — 645,9 млн долларга ошган.

Тошкентда юзлаб кондиционерлар архитектура ёдгорликларини «безамоқда»

Бош прокуратура Тошкент шаҳридаги 29 та архитектура ёдгорлигига зарар етганини аниқлади. Ташкилотлар ўзбошимчалик билан бинога ҳаво совутгич, соябон ва баннерлар ўрнатиб олган. 25 та объект фойдаланувчисига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилиб, судларга юборилди.

Фарғонада 23 сотих ерни $15 минг эвазига сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Фарғонанинг Ёзёвон туманида хусусий фирма раҳбари бошқа бир корхонага ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш учун 23 сотих ерни $15 000 эвазига сотишга келишган. Гумонланувчи пулнинг $10 минг ва 55 млн сўмини олган вақтида ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

7 та вазирликнинг капитал қурилиш билан шуғулланадиган буюртмачи хизматлари тугатилади

Президент қарори билан 7 та вазирликнинг буюртмачи хизматлари тугатилиб, уларнинг амалдаги буюртмалари маҳаллий ҳокимликларнинг инжиниринг компанияларига ўтказилади. Бундан ташқари, Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.

Ипотека имтиёзлари кенгайди, оилалар йилига 9 млн сўмгача пул тежашлари мумкин

Президент қарори билан фуқароларнинг ипотека кредитини тўлаш учун йўналтирилган солиққа тортилмайдиган даромадлари ҳажми йилига 5 баробарга — 73,6 млн сўмгача оширилди. Янги хонадонларни таъмирсиз сотиб олиш учун эса ипотека ва субсидиялар берилади.

Чилонзорда сохта шартнома билан хонадон сотишга уринган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида 89 кв метрли уйни 480 млн сўмга сотишга келишиб, эвазига сохта шартнома тақдим этиб, 10 000 АҚШ доллари ва 130 млн сўмни олган шахс ушланди. Унга нисбатан жиноий иш очилди, тергов ҳаракатлари бошланди.

ПМТИ тадқикоти: пиёдалар кийимининг ранги ЙТҲларни олдини олишда қандай аҳамиятга эга?

ПМТИ мутахассислари пиёдалар кийимининг ранги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда қандай аҳамиятга эга эканлигини таҳлил қилди. Унга кўра, ёрқин рангдаги кийимлар ва ёруғликни қайтарувчи элементлар 130 метр узоқликдан кўрингани боис автомобилларни ўз вақтида тўхташига имкон беради.

Августда уй-жой савдоси 30 фоизга ошди — ИТИМ шарҳи

Ўзбекистонда август ойида кўчмас мулк бозоридаги савдо ҳажми 30% га, йил бошидан бери эса 8,5% га ошди. Иккиламчи бозорда эса нархлар 8 ой давомида 7% га, пойтахтда 13% га кўтарилди. Экспертларнинг фикрича, бу — талаб ва чет эл фуқароларининг келиши ортиб бораётганидан далолат беради.

Ўзбекистоннинг баланд тоғларида ҳафта бошида қор ёғиши мумкин

Ўзбекистон ҳудудига 25−27 сентябрь кунлари Волга бўйидан салқин ва бироз нам ҳаво кириб келади. Шу кунларда шамол тезлиги кучайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда. Баландлиги 2500 метрдан юқори тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

«Одамларимиз ҳаётини обинонсиз тасаввур қила олмайди». Новвойлар — тандирчилар қандай яшашади ва ишлашади?

Ҳар ишнинг боши нон бўлса, Ўзбекистонда обинон — бошдаги тождир. Ўзбекларнинг тушлик дастурхонию байрамларини нонсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Меҳмонга бораётганда обинонлардан олинса, Чиғатой патирларини совға қилишади. «Газета.uz» пойтахтдаги новвойлардан ушбу касб ва мазали нон сирларини ўрганди.