Тошкент шаҳри Бектемир туманида Lacetti ва Cobalt тўқнашуви оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди, дея хабар бермоқда пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

22 сентябрь куни тахминан соат 23:00 ларда Бектемир тумани, Х.Байқаро кўчасидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси қаршисида, ҳайдовчи 1998 йилда туғилган С.Х. Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётиб, ҳайдовчи 1995 йилда туғилган С.Н. бошқарувидаги Cobalt автомобили билан тўқнашув содир этган. Ходиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Cobalt ҳайдовчиси олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.


Ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.