25−27 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйидан салқин ва бироз нам ҳаво кириб келади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

25 сентябрда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 26−27 сентябрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.

25−26 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, 27 сентябрда Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда шамолнинг кучайиши 21−23 метр/секундга етиши мумкин.

25 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида, 26 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 27 сентябрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда (2500 м дан юқорида) ёмғир қорга айланиши мумкин.

26 сентябрда шимолда, 27 сентябрда республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечалари +10…+13 даражагача, кундуз кунлари +22…+25 даражагача пасаяди.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг катта қисмида дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлиши хабар қилинганди.