Пискент туманида дарахтларга оммавий қирғин келтирилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга Тошкент вилояти Экология бошқармаси расмий муносабат билдириб, ўрганиш ишлари олиб борганини маълум қилди.

Ўрганишлар давомида Пискент тумани давлат ўрмон хўжалигининг Ангрен бўлими 69-кварталида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг тегишли буйруқларига асосан тол манзарали дарахтлари кесилган.

Фото: Давлат экология қўмитаси

Хусусан, 7 март куни 42 туп толда қайта тиклаш ҳамда 8 июлда 51 туп толда соғломлаштириш ишлари олиб борилган.

Қайта тиклаш ҳамда соғломлаштириш ишлари олиб борилган дарахтлардан бошқаларига зиён етказилмаган.

Фото: @kompromatuzb

Давлат Ўрмон хўжалиги масъулларининг билдиришича, мазкур амалиёт натижасида тол дарахтларининг ўсувчанлиги янада ошади.

Ушбу ҳудуддаги толларнинг ҳам ҳозирда ривожланиши яхши бўлиб, доимий агротехник тадбирлар олиб борилмоқда, дейилади хабарда.